“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қува туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл иштирок этди

18.05.2018, 15:57

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қува туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл иштирок этди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қува туман босқичи ўтказилди.

Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, изланувчан, серғайрат тадбиркор ва фермер аёлларни рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда 30 нафарга яқин тадбиркор ва фермер аёлар иштирок этди.

 – Кўп йиллардан бери хунармандчилик билан шуғулланиб келаман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси, “Қақир” МФЙда яшовчи Барнохон Султонова. – Ҳозирда корхонамизда 8 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга ички бозорларимизда талаб катта. Тўғрисини айтсам, “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида биринчи марта иштирок этаётганим йўқ. Ўтган йил ҳам ушбу танловда қатнашганман. Лекин бу галги танлов аввалгиларидан бутунлай бошқача тарзда кўтарингки рухда ўтди. Айниқса, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг фаолиятимни муносиб баҳолагани соҳага бўлган меҳримни янада оширди. Энди билдирилган ишончни оқлаб юртимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшаман.

Танловда Барнохон Султоновадан ташқари Муаззам Раимбердиев ва Саодатхон Солиевалар ҳам ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1645
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ў.Давронова "Ал Мансур"ф\х БПТ раиси2018-05-23 14:56:01

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади


Андижон тумани Кенгаши ижорчи котиби Н.Толипова 2018-05-22 15:35:55

Аёллар Каноти томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови барча туманларда кутаринки рухда утказилди .


Ҳумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сўх туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-22 11:54:31

Тадбиркор ва фермерларининг аёлар ўз фаолиятини янада ривожлантирб боришларида ЎзЛиДеП тамонидан утказилаётган ишблармон аёл курик танловининг урни катта.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Жаҳонгир Баҳодирович2018-05-19 12:22:18

"Ишбилармон аёл" Республика кўрик-танловининг Зарбдор туман босқичи жорий йилнинг 24 май санаси арафасида ўтказилиш режалаштирилган ушбу санада Ибратли оила Фаровон оила каби лойихалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. Хаммани ушбу кўрик-танловга таклиф қилиб қоламизю O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши туман Маданият ва ахоли дам олиш маркази.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-19 10:55:40

Танлов иштирокчиларига ва ташкилотчиларига омадлар тилаб қоламиз


Жиззах вилоят Янгидала СИУ БПТ раиси А.Болиев2018-05-19 10:28:21

Тадбиркор аёлларни қўллаб қуватлаш аёолларга берилаётган катта имкониётлар бу каби тадбирлар уларини сафини кенгатириш биринчи навбатдаги бурчимиздир.


Ф.Ходжабаев-УзЛиДеП Шуманай тумани Кенгаши Ижрочи котиб2018-05-19 09:48:57

Мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу танлов хотин-қизларнинг жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишида катта аҳамиятга эга


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:24:55

Tadbirkor ayollarni safini yanada orttirish yulida partiyamiz bor kuch va imkoniyatlarini ishga soladi.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-18 19:12:09

Мамлакатимиз тараккиётига муносиб хисса кушиб келаётган изланувчан, шижоатли ишбилармон ва фермер аёлларни муносиб рагбатлантириш улардаги куч ва шижоатни оширади.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши аппарат-раҳбари Б.Тўраева2018-05-18 18:01:26

Тадбиркор аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни беқиёс


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+