Муаммолар кўп, уларни бартараф этиш керак

07.09.2017, 18:23

Муаммолар кўп, уларни бартараф этиш керак

Ҳаммамизга яхши аёнки, мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг эртанги куни билан боғлиқ Ҳаракатлар стратегиясида келгуси 5 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар белгилаб берилди.  Мазкур хужжатда  энг улуғ  ва энг олий ғоялар  ифодаланганки, улардан бири янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, энг аввало, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашдир.

Шу маънода, бугун O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётир.

Нурота туманида “Харакатлар стратегияси барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим асоси” мавзуида ташкил этилган амалий мулоқот ойлаб,  йиллаб ўз ечимини тополмай ётган муаммоларга қисқа фурсатда ечим топиш имконини берди.

Тумандаги “Эшон Судур”, “Мустақиллик”, “Алишер Навоий”, “Бўдиқ”, “Саид Ато”, “Шахристон” ҳамда  “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда уй-жой, ер, бандлик, кредит ва бошқа маслалар бўйича 40 га яқин мурожаатлар ўртага ташланди, таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Масалан, Алишер Навоий маҳалла маслаҳатчиси Фарида Рахмонова туманда аёллар бандлигини таъминлаш долзарб муаммо эканлигини, уни ижобий ҳал этиш учун туман ҳудудидаги бўш турган бинолардан фойдаланиб, тикувчилик ва миллий кашта тикиш цехи очиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.

Шунингдек, Алишер Навоий МФЙда яшовчи Муниса Нурманова ҳам банкдан кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мутасадди раҳбарлар ишонтирдики, кўтарилган масалалар яқин кунларда ижобий ҳал этилажак.

– Бугунги очиқ мулоқот тумандаги мавжуд масалаларни ўрганиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топишга ҳаракат қилинди, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Нигора Саимова. —Мулоқотда асосан, иш билан таъминлаш, кредит олиш, уй-жой масалалари, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди.

Мулоқотда иштирокчиларни қизиқтирган савол ва мурожаатларга депутатлар, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари атрофлича жавоб қайтарди. Бир қатор ечим талаб мурожаатлар вилоят, туман депутатлари томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш