O‘zLiDeP сайёр қабулида Марҳамат-Андижон йўналишида асоссиз равишда оширилаётган йўл ҳақлари муаммоси ҳал этилди

19.05.2018, 12:49

O‘zLiDeP сайёр қабулида Марҳамат-Андижон йўналишида асоссиз равишда оширилаётган йўл ҳақлари муаммоси ҳал этилди

Марҳамат туманида яшовчи Матлубахон Собирова кўпдан бери Полвонтош шаҳарчасида ўқув маркази ташкил этиш ниятида юрибди. Чунки фуқаро ҳудуд ёшлариннг мана шу масалада оқсаётганидан хабардор. Марказ ташкил қилиш учун маблағ ҳам, ҳужжатлар ҳам тайёр, фақат фаолиятни йўлга қўйишда мададкор, суянч керак.

O‘zLiDeP туман кенгаши томонидан “Марҳамат” қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ташкил этилган сайёр қабулда туман Давлат хизматлари агентлиги маркази фуқарога ёрдам қўлини чўзди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида “Кончилар” маҳалласи аҳли айрим фуқаролар ўз томорқаларини тоза ичимлик суви билан суғораётгани сабабли ҳудуднинг баъзи хонадонлари ичимлик суви танқислигидан азият чекаётганини айтди. Мазкур муаммо туман “Сувоқава” корхонаси  раҳбари томонидан атрофлича ўрганилиб, шу ернинг ўзида ижобий  ҳал этилди.

–Бундан ташқари, Марҳамат-Андижон йўналишидаги айрим йўловчи машиналар йўл ҳақларини асоссиз равишда ошириб олаётганликлари бўйича аҳоли вакиллари томонидан қилинган мурожаат бўйича ўрганишлар олиб бордик, – дейди халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутати Хафизахон Мамаризаева. – Айни чоғда  фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида уларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олган ҳолда мазкур йўналишда яна иккита автобус қатновини йўлга қўйиш ишлари олиб бориляпти.  

Шунингдек, сайёр қабул давомида аҳоли вакилларининг имтиёзли кредит олиш, эҳтиёжманд оилалар учун ажратилаётган уй-жойлар рўйхатига киритиш каби масалаларда қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

 Олимжон ТАЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xudayberdieva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-05-22 00:39:39

Andijondagi yulovchi taksilarni xizmat narxini asossiz ravishda oshirib borilishini oldi olinganligi juda xam yaxshi natija.Bunday deputatluk nazoratlarini butun respublika bo‘ylab o‘tkazilsa hamda ushbu muammo nazoratga olinsa maqsadga muvofiq bo‘lar edi.


Тургунова Мукаддасхон Учкуприк туман "Учкуприк МФЙ"БПТ раиси2018-05-21 14:41:46

Партиямиз депутатлари томонидан олиб борилаетган харакатлар натижасида партиямизнинг обруси янада ошаётганлигидан хурсандмиз. Омад бизларни хеч качон тарк этмасин.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кегаши аппарат рахбари2018-05-21 14:25:34

Партия томонидан утказилаётган "Сайёр кабул"лар натижасида купгина муоммолари хал булмаётган ёшларимизнинг хам муоммоларига ечим топилмокда. Натижада улар бизга миннатдорчилик билдириб кетишмокда. Иложи булса режадан ташкари хам "Сайер кабул"лар утказиш керак.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-20 09:23:53

Сайёр қабуллар давомида муаммоларни бартараф этиб кўпроқ ижобий натижаларга эришсак шундагина халқ ишончини оқлаймиз


Ж.Ражабова Кармана тумани БПТ раиси2018-05-20 04:34:10

Партия томонидан ташкил этилган бундай сайёр кабул ва учрашувларда долзарб муаммолар у́рганилиб, натижада халкни мушкулини осон килиб келаётгани бизни кувонтирди.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-19 16:11:48

Аҳолига оз бўлса ҳам ҳиссамиз қўшилганлигидан ҳурсандмиз.


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-19 13:49:12

Партиямиз томонидан ўтказилаётган бундай сайёр қабулларда вилоятимизнинг чекка-чекка худудларидаги аҳоли ўз муаммоларига ечим топмоқда. Мурожаатлар бўлими фаолиятига омад!


H.Ruziyeva Navoiy viloyati apparat rahbari2018-05-19 13:17:46

O'zLiDeP tashabbusi bilan o'tkazilayotgan sayyor qabullarda xalqning muommolari ijobiy yechim topayaptimi demak biz to'g'ri yo'ldamiz.


Сайитқулов Мовлон Жиззах вилояти Зафаробод туман Хулкар ШФЙ БПТ раиси2018-05-19 13:13:28

O'zLiDePнинг сайи харакатлари билан кўпгина фуқароларнинг оғири енгил бўлмоқда бунинг учун O'zLiDeP фаолларидан жудда миннадормиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+