Андижонлик Меҳринисо Исроилова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (+видео)

19.05.2018, 13:16

Андижонлик Меҳринисо Исроилова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (+видео)

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг шаҳар туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган, яратилаётган, тайёрланаётган маҳсулотлар иштирокчилар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилинди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган йўналишларда ишбилармон хотин-қизларнинг маҳорати, салоҳияти, маҳсулотининг сифат ва инновацион технологик янгилиги, рақобатбардошлиги ҳисобга олиниб, одилона баҳоланди.

– Корхонамизда асосан чақалоқлар кийими ва замонавий йўргаклар, мавсумий ётоқ кийимлари ҳамда турфа ҳажмдаги замонавий ёстиқлар ишлаб чиқарилади, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси асакалик Меҳринисо Исроилова. –Маҳсулотларимиз ички борзорлар билан бир қаторда хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Жорий йилда фаолиятимизни янада кенгайтириб, бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ҳам режалаштиряпмиз. Чунки кўрик-танловнинг вилоят босқичидаги ғолиблик елкамга жуда катта масъулият юклади. Энди янада қаттиқ шижоат билан ҳаракат қилиб, юртимиз ривожи, вилоятимиз иқтисодиётини ўсишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Шунингдек, иштирокчилар “Замонавий ишбилармон аёл портрети”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Ташаббускор аёл” сингари қатор номинациялар бўйича партиянинг сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танловда Меҳринисо Исроиловадан ташқари Андижон шаҳридаги “Саркор - ҳамкор” оилавий корхонаси раҳбари Гулноза Мирзаева ҳамда Бўз туманидан бадиий ижод бўйича тақинчоқ, юмшоқ ўйинчоқлар тайёрлаш йўналишида иштирок этган Нодира Холиқовалар ҳам республика босқичига йўлланма олдилар.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yangibozor tuman ayollar qanoti faoli A.Rajabova2018-05-25 16:56:37

''Ishbilarmon ayol'' loixasi dorasida ayollar tadbirkorligi kengayib bormoqda.


Ангор туман Кенгаши раисининг айоллар масалалари буйича раис уринбосари Н.Нурматова2018-05-24 18:09:53

O‘zLiDePнинг "Ишбилармон айол" лойихаси доирасида утказилайотган тадбирлар жойларда фаолят олиб борайотган айолларимиз учун айни мудао булди. Айолларимизга берилайотган кенг имеониятлардан унумли фойдаланайлик азиз айоллар.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-23 10:01:30

Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан ўтказилган "Ишбилармон аёл" кўрик танловида ғолибликни қўлга киритган тадбиркор аёлларга республика босқичида хам ғолибликни қўлга киритишларига ишонамиз ва омад тилаймиз.


Нодира Отамуродова OʻzLiDeP Зарафшон шахар булими аппарат рахбари2018-05-21 16:30:28

Ишбилармон аёл менинг назаримда бугун барча хотин-кизлар бу сузга лойик булса керак. Чунки бугун жамиятимизнинг барча сохаларида узининг мехнатлари, ташаббуслари билан юксак натижаларни кулга киритиб келаётган аёлларимиз борки, улар оилада хам мехрибон она, ишбилармон, тежамкор уй бекасидир. Аёлларимизни мехнатларини муносиб рагбатлантириб, уларнинг иктидорларини юзага чикаришга каратилган бундай танловлар купаяверсин.


Маматова Замира Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-05-21 15:55:29

Бундай кўкиртанловларнинг ўтқазилиши ишбилармон аёллар сафини кенгайтиришда уларнинг жамиатда муносиб ўрин эганлашларида мухум дастури амал булиб хизмат қилади деб ҳисоблайман


Гулбаҳор Тўраева.O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Аёллар билан ишлаш бўлими2018-05-21 15:37:36

2017 йилда мазкур кўрик-танловнинг Республика босқичида қашқадарёлик тадбиркор аёлларимиз фахрли 2-чи ўринни қўлга киритган бўлсалар, 2018 йилда унданда юқорироқ ўринни эгаллаш учун ҳаракат қилмоқдалар. Кўрик-танлов иштирокчиларининг барчасига омад тилайман. Электоратимиз аъзолари сафи ишбилармон аёллар ҳисобидан янада кенгаяверсин.


Сергели тумани тадбиркори Юсупова Дилноза Бохидировна2018-05-21 09:52:37

Танловда ғолиб бўлишган тадбиркор аёлларимиз Меҳринисо Исроилова, Гулноза Мирзаева ва Нодира Холиқоваларга юқори чўққиларга чиқиб Ўзбекистонимизни чет давлатларга танилишига ўз меҳнатларини аямасликлари тилакдошимиз.


Зухра Хайдарова Избоскан тумани Ижрочи котиб2018-05-21 09:33:03

"Ишбилармон аёл" кўрик танлови ўтказилиши, тадбиркор,ишбилармон аёлларнинг кашф қилинишида катта хисса қўшиб келмоқда.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-21 09:21:29

Жамиятимизда аёлларнинг ўрни беқиёсдир, шундай экан аёлларга бўлган эътибор кундан-кунга тобора ошиб бормоқда. Жумладан тадбиркорлик соҳасидаям қаратилаётган эътибор, берилаётган имкониятлар бир талай. O'zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир. Аёлларимизнинг тадбиркорлик ва ишбилармонликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга мувофақиятлар тилаймиз.


Шоҳиста2018-05-21 09:05:22

O‘zLiDeP ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ КОТИБИ БУГУНГИ КУНДА АЁЛЛАРИМИЗ ЎЗЛАРИГА БЕРИЛГАН ҲАР БИР ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ ЎЗЛАРИНИ НАМОИШ ЭТИШ БАРОБАРИДА ТУРЛИ СОҲАЛАРДА МАМЛАКАТИМИЗ РИВОЖИГА ЎЗ ХИССАЛАРИНИ ҚЎШИБ КЕЛМОҚДА. ТАНЛОВЛАРДА ҒОЛИБ БЎЛГАН АЁЛЛАРИМИЗ КАБИ АЁЛ-ҚИЗЛАРНИНГ САФИ КЕНГАЯВЕРСИН


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+