Парламент вакили аҳоли орасида

19.05.2018, 13:20

Парламент вакили аҳоли орасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Зангиота туманидаги “Ўртаовул” ва “Бўзсув” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Юзма-юз мулоқот давомида ҳудуд аҳолиси томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, “Олмазор” МФЙда яшовчи М.Риҳсибоева тумандаги имтиёзли уй-жойлардан бирини олишда, М.Инагамов эса Муқумий 1, Муқумий 2 кўчаларини таъмирлаш ҳамда 4-автобус корхонасига қарашли 84-йўналишли автобусни “Обод турмуш” МФЙ худудигача боришида амалий ёрдам сўради. Парламент вакили ҳар икки масала юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.  

“Катта Чинор” МФЙда яшовчи Д.Ибрагимова маҳалладаги мавжуд канализация умуман ишламаслиги, юқори кучланишли электр симлари аҳоли ҳаракатланадиган йўлларда осилиб ётгани, кўчалар таъмирталаб аҳволда эканидан шикоят қилди. Халқнинг ишончли вакили бу муаммоларни  жойига чиқиб ўрганди ва депутатлик сўрови орқали бартараф этишга ваъда берди.

– Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан турли соҳалар бўйича мурожаатлар бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев. – Албатта, мурожаатларнинг аксариятини шу ернинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилдик. Лекин аксар муаммоларни назоратга олдик.  Энди тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали уларнинг ечимини топишга киришамиз. Аслида учрашувдан мақсад ҳам одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш, ечиш, одамларни ҳаётдан рози қилишдан иборат эди ва бунга оз бўлсада эришдик, деб ҳисоблайман.   

Учрашувда ҳудуд аҳолиси томонидан келиб тушган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

 А.ТУЙЧИЕВ,

 Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

И.Сафарбоев. Шовот туман кенгаши депутати2018-05-21 13:29:08

халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда ташкил қилинаётган учрашувлар, сайёр қабулларда оз бўлсада халқ дардини енгиллаштирадиган самарага эришилмоқда.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-21 10:09:39

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг халқимиз орасида бўлиб, уларнинг яшаш шароити ва муаммоларини ўрганиши халимизнинг депутатларимизга бўлган ишончларини янада оширади.


Сергели туман Турсунбоева Элеонора Баходировна2018-05-21 09:47:48

Кўпдан кўп депутатларимиз сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ўтказиб ҳалқнинг дарди ҳамда уларни ечими топилмаган ишларига ўз ёрдамлари билан кўмаклашиб келмоқда.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-21 08:37:26

Ҳақиқатдан аҳоли орасида бундай муаммолар талайгина. Шуни билаб юртбошимизни халқимиз биздан рози бўлсин бунинг учун биз фақат ва фақат халқ орасида юриб ишлашимиз уларни муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўришимиз керак демади.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-19 16:05:11

Жойларда депутатларимиз аҳоли билан учрашиб, фуқароларнинг муаммо ва таклифларни бартараф этиб келинаётганлиги албатта бу кувонарли холат.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-19 15:50:17

Депутатларимиз халқ билан кўпроқ учрашиб мавжуд муаммоларни ҳал этишса мақсадга мувофиқ бўлар эди


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-19 14:24:01

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ахолининг муаммоларини эшитиб ижобий хал этилишида у́з ваколати доирасида ёндошаётлиги ва барча худудни у́рганиб мавжуд муаммоларни бартараф этиб келинаётганлиги кувонарли холат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+