“Ёш инновациячи” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиблари аниқланди (фото)

19.05.2018, 16:51

“Ёш инновациячи” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиблари аниқланди (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўз якунига етиб, вилоят босқичлари бошланди.

Мазкур кўрик-танловнинг Самарқанд вилоят босқичида туман (шаҳар)дан ғолибликни қўлга киритган 48 нафар иштирокчилар инновацион ғоялари билан иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда  ҳар йили ёшлар ўртасида қатор танловлар  ўтказиб келинади. Аммо қизиқувчан, интилувчан, ихтирочи-ижодкор ёшларни қўллаб-қувватловчи танловлар деярли йўқ эди. Шу сабабли, ушбу танлов ёшлар орасида тезда оммалашди ва унга қизиқиш билдирганлар сони талайгина. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 189 нафар ёшларнинг иштирок этганлиги фикримизнинг далилдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда томорқа хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шуни инобатга олиб, Булунғур маиший хизмат кўрсатиш коллежи талабаси Нурмуҳаммад Файзуллаев техника кира олмайдиган томорқалар учун ловия ва маккажўҳори экишга мўлжалланган “Уруғ экиш қурилмаси”ни яратди. Унинг ушбу ихтироси танлов иштирокчиларининг эътиборини жалб қила олди.

Ушбу қурилма, техника кира олмайдиган томорқалар учун қўл келади. Қурилмани қулайлиги 70 см кенгликда олинган жўякка қатор ораси 15 см, уруғ оралиғи 8-9 см масофада ловия ва маккажўҳори экинларини экади. Ёқилғи сарф қилинмайди. Ҳозирда уни янада мукаммалллаштириш устида иш олиб боряпмиз, - дейди Нурмуҳаммад Файзуллаев.

Танловнинг яна бир иқтидорли иштирокчиси Боғишамол Саноат коллежи талабаси Фурқат Кўлиев томонидан ишланган инновацион авто ювиш шаҳобчасида сувни қайта ишлаб фойдаланиш лойиҳаси йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Самарқанд таянч тиббиёт коллежи талабаси Мафтунахон Икромова томонидан ишланган “инновацион қўғирчоқ” лойиҳаси ҳам ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Бу каби танловларнинг ташкил этилиши, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ёш инновациячиларни янги-янги ғоялар, кашфиётлар ва ихтиролар сари ундайди, - дейди Мафтунахон Икромова.

Танлов  якунига кўра, “Инновацион қўғирчоқ” лойиҳаси муаллифи М.Икромова биринчи ўринга, “Уруғ экиш қурилмаси” лойиҳаси муаллифи Нурмуҳаммад Файзуллаев иккинчи ўринга, “Осма йўловчи ташиш транспот воситаси” лойиҳаси муаллифи Дамирхон Қосимов учинчи ўринга муносиб деб топилиб, республика босқичида иштирок этади. Шунингдек “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Baxtiyorov Mirzo2019-06-28 18:11:19

Samarqand tayanch tibbiyot kolleji har doim birinchi örinda bölgan öquvchilari juda iqridorli


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-21 19:54:50

Ёшларимизга ўз иқтидорларини кўрсатиш вақти келди.Республика миқёсида баҳс бунданда қизғин бўлади


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаш аппарат рахбари 2018-05-21 17:14:44

Самарқанд таянч тиббиёт коллежи талабаси Мафтунахон Икромова томонидан ишланган “инновацион қўғирчоқ” лойиҳаси ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Бу талабага Республика босқичида хам олий ўрин олиши тилакдошиман


Жиззах вилояти Х.Асатов2018-05-21 16:37:20

Ушбу кўрик танлов орқали ўсиб келаётган ёш инновациячилар партиямиз томонидан қўллаб-қувватланишмоқда шу орқали ёшларнинг ўзига ишончи янада ошишига эришилмоқда. Ажойиб лойиҳа. Ёшларимизга омад тилайман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-21 16:11:26

Танлов ғолибларига омад тилаймиз.


Элибоев Идрис. нуробод туманидан. Танлов иштирокчиси2018-05-21 15:29:51

Мазкур кўрик танловда ўзим бевосита иштирокчи сифатида қатнашдим ва тенқурларимнинг ажойиб ишланмалари мени ҳайратга солди. Ўзим ишлаган инженерлик лойиҳам билан қатнашиб ҳакамлар ва иштирокчилар қизиқишига сабабчи бўлдим деб уйлайман. Якуний натижалар бўйича танлов шартлари қанчалик тўғри баҳоланганига Ҳакамлар ҳайъати маъсул. Республика босқичи иштирокчиларига омад.


Хаджибаева Маъмура Учтепа туман Кегаши ижрочи котиби2018-05-21 15:21:42

"Ёш иновациячи" кўрик танлови тадбиркор,хар томонлама ҳаракатчан ёшларни излаб топиш ва уларнинг меҳнатларини муносиб бахолашга ўз хиссасини қўшмоқда. Танлов иштирокчиларига омадлар тилаб коламиз. Республика босқичига олға!!!


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-21 15:06:20

"Ёш инновациячи" лойиҳаси иқтидорли ёшларни топиш ва уларнинг истъедодларини ривожлантиришга ёрдам бермоқда.


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи тумани аппарат рахбари2018-05-21 14:56:30

"Ёш инновациячи” кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичи ўтказилишига ажойиб тайёргарлик кўрилибди Самарқандли Ўлугбек бобомизни шогирдларига омад тилаймиз финалда учрашгунча партиядошлар


Нимонов Равшан партия фаоли2018-05-21 14:46:18

Туман босқичида ғолиб булганларни вилоят босқичида иштироки учун омад ва зафарлар тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+