Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси

26.08.2017, 18:26

Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

– Ҳаракатлар Стратегиясида минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурод Бабашев. – Шу билан бир қаторда, 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш натижасида 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. Пировард натижада, келгуси беш йилда республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, унинг ЯИМдаги улуши – 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши – 80 фоиздан 85 фоизга ўсиши таъминланиши билан бирга, саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартиришга эришилади.

Ушбу тадбир Мустқиллигимизнинг 26 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилди. Унда юритимиздаги Саноат тармоғи корхоналари вакиллари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари билан биргаликда Ҳаракатлар Стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиш ҳолати таҳлил қилинди. Юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва хулосалар қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+