O‘zLiDeP депутати кўмагида конимехлик Илҳом Шарипов банкдан 200 млн. сўмлик кредит олиб арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

19.05.2018, 11:15

O‘zLiDeP депутати кўмагида конимехлик Илҳом Шарипов банкдан 200 млн. сўмлик кредит олиб арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли, айниқса, тадбиркор ва ишбилармонларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишга жиддий бел боғлаган. Масалан, яқинда партия Навоий вилоят Кенгаши депутатлари тадбиркор Илҳом Шариповга “Миллий банк” Маликработ филиалидан 200 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга кўмаклашди. 

Тадбиркор ушбу маблағни ишлаб чиқариш биносида керакли ускуналар олишга сарфлади ва Эрондан турли жиҳозларни олиб келиб ўрнатди.  Натижада “Navoiy Yevro Stal” кичик корхонаси арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

– Маҳсулотларимиздан қурилиш соҳасида панжаралар, шунингдек, иссиқхоналар қуришда кенг фойдаланса бўлади, – дейди корхона раҳбари Илҳом Шарипов. – Шу боис уларни сифатли, пишиқ қилиб ясашга жиддий эътибор қаратмоқдамиз. Айни чоғда корхонамизда 12, 14, 16 ва 18 мм диаметрдаги арматуралар таёрланяпти. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Конимех туманида 480 минг долларга Кореядан технология келтириб, бир гектар ерга иссиқхона қурмоқчимиз.

Таъкидлаш керак, бугун корхонада ишчи-ходимлар учун ҳам барча қулайликлар яратилган. Масалан, ишчилар учун уч маҳал иссиқ овқат тайёрланади. Ходимларнинг ойлик маошлари ҳам вақтида берилади. Энг муҳими, узоқдан келган ишчилар учун ётоқхона ҳам яратилмоқда.

Қ.АСТОНОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

 ташкилий-партиявий

ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хумоюн Мусожонов Халқ депутатлари сух туман кенгаши ижрочи котиби 2018-05-21 15:50:48

Ҳозирги вақтда имтиёзли кридит олиш масаласи жудаям долзарб булиб қолмоқда. Ана шундай пайтларда бизни асосий кучимиз ҳисобланган депутатлар кумагидан фойдаланиб масалани ижобий ҳал қилайлик.


Примкулова Гуёхон Холматовна Учкуприк туман Кенгаши "Марказий шифохона"БПТ раиси2018-05-21 14:36:25

Тадбиркорга омад тилайман.Шундай тадбиркорларимиз купаяверса, ишлаб чикарилаётган курилиш материалларининг нархи хам орзонлашади деган умиддаман.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-21 14:31:04

Электоратларимизнинг муоммоларини хал килишда тинмай изланаётган депутатларимизга мингдан минг рахмат!


Жиззах Давлат Педагогика институти БПТ аъзоси Эсонқулов Вахобжон Саидқулович2018-05-21 10:02:55

Депутат бу катта куч эгаси, барча депутатларимизнинг иш фаолиятларига омад тиламан.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-21 09:45:07

Тадбиркорнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-20 09:32:35

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли, айниқса, тадбиркор ва ишбилармонларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишаётгани биз учун қувонарли ҳол


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-20 04:22:06

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган тадбиркорга омад тилайман. Келгусидаги режаси бу́йича янги йу́налиш фаолиятини йу́лга тушириб олишда улкан зафарлар тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+