Наманганда 24 та инвестиция лойиҳасига 65,2 миллиард сўм кредит ажратилди

21.05.2018, 16:39

Наманганда 24 та инвестиция лойиҳасига  65,2 миллиард сўм кредит ажратилди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда “Марказий банк” вилоят бош бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Маъруф Раҳмоновнинг ҳисоботи тингланди.

– Кичик бизнес субъектлари томонидан саноат тармоқларида амалга оширилган 129 та инвестиция лойиҳаларининг 91 тасига кредит ажратилиши белгиланган, – дейди М.Раҳмонов. – Шу кунга қадар мазкур лойиҳалардан 24 тасига 65.2 млрд сўм кредит ажратилди ва натижада 302 та янги иш ўрни яратилди.

– Кейинги пайтларда халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Жўраев. – Негаки мазкур масала бугунги куннинг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масаласи ҳисобланади. Шу боис биз депутатлар саноат салоҳиятини ривожлантириш дастуридаги 486, минтақавий инвестиция дастуридаги 360 та лойиҳани ўрганиб, ваколатимиз доирасида амалий ёрдам бериб келмоқдамиз.  

Йиғилишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш, янги иш ўринлари барпо этиш бўйича чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилгани ва амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Отаханов Улуғбек2018-05-22 12:50:41

хар бир хиссобот бераётган ташкилот рахбарларини маълумотларини кўпайтириш лозим.


А.Раҳбаров-O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-22 08:54:09

Tadbirkor o‘z ishbilarmonligini namoyon etib, yangi ish o‘rinlarini yaratib, aholi bandligini ta‘minlashning vaqti keldi nazarimda. Barcha tadbirkorlar prezidentimiz bildirgan ishonchni oqlashi zarur va shart.


Xudayberdieva Mohidil Norboevna O‘zLiDep Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-05-21 23:43:58

Deputatlar tomonidan korxona va tashkilotlar faoliyati yuzasidan nazorat o‘rnatilishi, har bir tashkilot rahbarining o‘z ishiga bo‘lgan mas‘uliyat hissini yanada oshiradi.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-21 21:25:33

Investitsion loyihalarni amalga oshirilishi hududlarning ijtimoiy iqtisodiy rivojlanishida asosiy omillardan biridir.


Ўктамбек Қорабоев-ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-21 17:28:11

Юртимиз саноат тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг ортиши бюджетнинг даромадлар базасини оширади хамда янги иш ўринлари яратади.


Навоий вилоят Чингиз Раджабов 2018-05-21 17:24:13

Корхона ва ташкилот раҳбарлар аҳоли олдида ҳисобот эшитувлари самарали бўлиши учун депутатлар фаол бўлиши керак.


Г.Олтинова-Навбаҳор тумани 2018-05-21 17:17:13

Ўтказиладиган ҳар бир ҳисобот эшитувлари самарали бўлиши учун биз депутатлар фаол бўлишимиз керак. Шундагина муаммолар бартараф этилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-21 17:01:45

Барча раҳбарлар халқ олдида ҳисобдор ҳисобланади!


Tursunali2018-05-21 16:54:17

Бу яхши албатта, лекин энг аввало ташкил этилаётган ёки ташкил этилган корхоналар махсулотларини ёки хизматларини интернет орқали юқори сифатда реклама қилиш дунёга кўрсатиш лозим. Шунингдек ташкил этилаётган иш ўринларига муносиб ишчи ва ходимларни синов йўли билан танлаб олиш зарур зеро махсулот ёки хизматлар сифати биринчи навбатда уларга боғлиқдир. Турсунали WAVE OF OCEAN хусусий корхона рахбари


Шоира Эшбоева,2018-05-21 16:52:03

Иннвкестиция лойиҳаларини ишга тушуришда кредитлар ажратилиши муҳим омил ҳисобланади.Бундай тадбирларда лойиҳа ижрочилари ва лойиҳага талабгорлар ҳам фаол иштирок этиб, ўз таклифларини билдириши керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+