Янги ташаббус тараққиётга хизмат қилади

05.08.2017, 18:30

Янги ташаббус тараққиётга хизмат қилади

Даврнинг шиддат билан ривожланиши жаҳон бозори конъюнктурасини кескин ўзгартириб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибди.

Бундай  шароитда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантиришда  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мутлақо янгича ёндашув бўлиб,  унинг Ўзбекистонда  давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришдаги аҳамияти ва уни дастлабки натижаларини бутун дунё эътироф этмоқда.

Бу албатта ҳар бир фуқаро қалбидан фахрланиш тўйғусини пайдо қилиш билан бирга ушбу тарихий жараёнга дахлдорлик ҳиси билан яшаш ва амалий иши билан ҳисса қўшишига ундайди.

Шу нуқтаи назардан “Тараққиёт стратегиси” маркази ва ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида тузилган Битим жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Битим O‘zLiDePнинг доимий электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, хўжалик бошқаруви соҳасидаги билим ва тажрибаларини мунтазам ошириб бориш юзасидан доимий семинар-тренинг, очиқ мулоқотлар, кўргазма ва форумлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш, кичик бизнес вакилларига қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг ролини оширишга ҳисса қўшишни назарда тутади.

Мазкур Битимнинг самарали амал қилиши, шубҳасиз, партиянинг  электорати билан ишлаш, уни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этилишига кўмаклашиш борасидаги биз, депутатлар фаолиятимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Матлуба Махаметова,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги

партия гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+