O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Наврўз” МФЙда автобус қатнови йўлга қўйилади

21.05.2018, 16:43

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Наврўз” МФЙда автобус қатнови йўлга қўйилади

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан Зарафшон шаҳар “Наврўз” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳли томонидан келиб тушган 10 га яқин муаммо ва таклифлар мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилди ва уларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Учрашув давомида ҳудуд аҳли номидан сўз олган Гулноза Бозорова Уражай боғдорчилик жамиятидан шаҳар мактабларига қатнаб таълим олувчи ўқувчилар форт русумли машинада қатнаши ва машина доимий тирбанд бўлишини айтиб, мутасаддилардан ўқувчиларни шаҳарга қатнаши учун автобус ажратиб беришда амалий ёрдам сўради.

Унинг мурожаати Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Очилов томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, муаммони ижобий ҳал этишга келишиб олинди.

Шунингдек, қабул давомида “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нормурод Рустамов 12-кичик тумандаги дарахтларга зарарли ҳашоратлар тушаётганидан шикоят қилди. Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Очиловга тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш вазифаси юкланди. 

Ч.РАДЖАБОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилояти

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ангор туман Кенгаши фаоли Хазраткулов Фарход2018-05-22 16:19:31

Фукароларнинг узогини якин килган депутатларимизга рахмат


Турдиев Саидманас Жиззах вилоят Зафаробод туман O‘zLiDeP фаоли2018-05-22 15:27:36

O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган сайёр қабуларда кўпгина фуқароларни муаммолари ўз ечимини топмоқда бундан албатта халқимиз миннаддор бўлмоқда. Мен O‘zLiDeP фаолларига доимо халқ дуосини олиб юршлигини тилайман, ишларига ривож!


O‘zLiDeP Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi ijrochi kotibi J.Absamatov2018-05-22 13:20:26

Deputatlarimizni faolroq bo‘lishlarini so‘rab qolamiz tez-tez shunaqangi sayyor qabullar tashkillashtirib saylovchilari bilan uchrashib turishsa muammolar o‘z-o‘zidan yechimini topadi.


Н.Рузиева Навоий вилояти Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-05-22 09:54:57

Сайёр қабулларнинг аҳолига наф келтираётганлиги қувонарли ҳол. Депутатларни янада фаолликка чорлаймиз.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-21 19:50:05

O'zLiDeP tashabbusi bilan o'tkazilayotgan sayyor qabullar samarali va foydali bo'layotganligi ko'rinib turipti. Bunga yana bir misol Zarafshon shahridagi o'tkazilgan sayyor qabul.Ayniqsa o'quvchilarning maktabga qatnashida qulayli yaratilishi.


Навоий вилоят Кенгаши ходими Абдували Холиқов2018-05-21 18:30:21

Жойлардаги сайёр қабулларда кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда. Бунда депутатларимизнинг ҳам ўрни бор албатта.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-21 18:18:35

Бу каби натижавий сайёр қабуллар ахолимизнинг партияга ва депутатларга бўлган ишончини янада кучайтиради.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-21 18:15:36

Сайёр учрашувлар орқали халқ ишончига кириши уларни оғирини енгил қилиши лозим.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши ижрочи котиби М.Искандарова2018-05-21 17:54:52

Муаммоларниг ҳал этилаётганидан депутатларимизга бўлган ишонч кўпаймоқда


Жиззах вилоят Дўстлик туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Исматова Нафиса2018-05-21 17:38:11

Сайёр қабулда келиб тушаётган муаммоларнинг ечимида депутатларимиз фаоллик кўрсатмоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+