Президентимиз ташрифидан сўнг Андижонда 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиладиган бўлди

21.05.2018, 16:50

Президентимиз ташрифидан сўнг  Андижонда 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиладиган бўлди

Президентимиз Улуғнор туманида бўлиб ўтган йиғилишда бандлик масаласига алоҳида тўхталиб, вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилгани ишсизлар сонининг юқори бўлгани боис кутилган натижани бермаслигини айтдилар. Шунинг учун ҳокимлар, сектор раҳбарларини инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали  одамларни иш билан таъминлашга кўмак беришга чақирдилар. Муҳими, мазкур ташриф давомида махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган мавжуд имкониятлар тизимида 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режаси ишлаб чиқилди. Бу саъй-ҳаракатлар Президентимиз илгари сураётган сиёсатнинг бош мақсади бўлган инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аёндир.

Қувончлиси, бугун одамларимизнинг ҳаётга, янгиланишларга муносабати ўзгарган, уларда изланиш кучайиб бормоқда. Президентимизнинг ўтган галги вилоятга ташрифидан сўнг 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ ҳудудда 2017 йилда умумий қиймати 1,5 триллион сўм бўлган 3 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилган. Бунинг натижасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсган. Давлатимиз раҳбарининг “Муҳими рақамлар эмас, балки фуқароларимизда эртанги кунга бўлган ишончнинг мустаҳкамланаётгани, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланишнинг кучайиб бораётганидир”, дея айтган сўзлари эса ҳар бир андижонликнинг кўнглини тоғдай кўтарди. Президентимизнинг юқоридаги фикрлари барчамизга рақамлар ортидан қувишни эмас, аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш вазифасини юклайди.

Муҳаммаджон Абдуллаев,

Халқ депутатлари Улуғнор туман кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    779
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маликахон Жалолова2018-05-24 10:29:47

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятга қилган ташрифи Андижон вилояти халкига ишончи биз Андижонликларга куч ва маъсулият юклайди юртимизда тадбиркорларни кўпайтириб махсулот сифатларини яхшилаб инвестицияларни кўпайтириб янги иш ўринлар яратилгандагина халк ишончига сазовар бўлади хамда Президент ишончини оқлаган бўламиз деб ўйлайман

Маликахон Жалолова2018-05-24 10:29:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятга қилган ташрифи Андижон вилояти халкига ишончи биз Андижонликларга куч ва маъсулият юклайди юртимизда тадбиркорларни кўпайтириб махсулот сифатларини яхшилаб инвестицияларни кўпайтириб янги иш ўринлар яратилгандагина халк ишончига сазовар бўлади хамда Президент ишончини оқлаган бўламиз деб ўйлайман

O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар 2018-05-23 13:53:37

Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг юртимиз равнақи йўлида амалга ошираётган ишлари, тинимсиз меҳнатлари тахсинга лойиқ. Бундай машаққатли ишларда уларга мустаҳкам соғлик ва куч тилайман.

“Феруз –Хоразм” МЧЖ O’zLiDeP Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 16:51:24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятга қилган ташрифи ва у ердаги янгиланиш, ривожланишлар билан танишиб, янги топшириқлар бериши асосида вилоятларнинг ҳар бир туманида ўзгача ривожланиш амалга ошиб келмоқда. Ушбу ташриф ҳам катта ўзгариш ва янгиланишларга замин яратишига ишонамиз

Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши 2018-05-22 16:32:09

Ахолини бандлигини таъминлаш бугунги кун асосий вазифаларидан биридир, хориждан инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш оркали халкнинг турмуш даражаси яхшиланади.

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-05-22 15:34:58

Бандлик масаласи хозирги кундаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Лекин Мухтарам Юртбошимизнинг сайъ-харакатлари билан тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида, фаол тадбиркорларимиз қанчадан-қанча қўшимча иш ўринлари яратилаётганлиги қувонарли холдир. Андижон вилоятида 51 мингдан зиёд иш ўрни яратилганлиги бу қилинган ишларнинг самарали натижасидир.

Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-22 15:25:28

Бундай йирик корхоналарни ташкил этилиши ишсиз фуқароларимизни иш билан бандлигини таъминлайди.

O‘zLiDeP Жиззах влояти Зафаробод туман Самарқанд шахзодаси БПТ раиси Абдурахмонов Рахиберди2018-05-22 15:19:47

Мазкур ташриф давомида махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган мавжуд имкониятлар тизимида 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режаси ишлаб чиқилганлиги бу жуда қувонарли.

Қурбонова Зебинисо 2018-05-22 12:27:34

Давлатимиз рахбари қилаётган ишларида инсон манфати ва халқнинг турмуш даражасини яхшилаш масаласи ётмоқда. Юртбошимизга рахмат.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+