Андижон шаҳрида яна 50 та кўп қаватли уйлар қурилиши бошланади

21.05.2018, 17:00

Андижон шаҳрида яна 50 та  кўп қаватли уйлар қурилиши бошланади

Давлатимиз раҳбарининг Андижон шаҳридаги Султон Жўра маҳалласига ташрифи барчамизни руҳлантириб юборди. Бу ерда янги барпо бўлган уйларни кўздан кечирган юртбошимиз ўзининг ўтган йилги ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси масъулият билан бажарилганига яна бир карра амин бўлди. Ташрифдан ташрифгача бўлган вақт оралиғида мазкур маҳаллада бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, эгаларига топширилгани давлатимиз раҳбарининг андижонликларга бўлган эътиборининг ёрқин намунасидир.

Президентимизнинг жорий йилда яна бешта 7 қаватли уй бунёд этиш тўғрисидаги топшириқларини эшитиб, очиғи, жуда хурсанд бўлдик. Чунки вилоятимиз аҳолисининг бу борадаги мурожаатларига ечим топилиши бизнинг ҳам ютуғимиз.

Яна бир мулоҳаза. Биз депутатларга энг кўп мурожжат қилинадиган масала ичимлик суви тармоқлари юзасидан эканлиги сир эмас. Бу, айтиш жоиз бўлса, бизнинг оғриқ нуқтамиз. Президентимизнинг вилоятда ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм аблағ ажратиш учун берган кўрсатмалари айни мурожаатларни ҳал қилишмизга хизмат қилади.

Абдурауф АБДУЛЛАЕВ,

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Dilxumor2020-07-01 14:44:41

Sizlardan iltimos shuki yosh oilalarga imkon bering. Shu uy joy yetishme qanchadan qancha mumammolar kelishmovchiliklar bo‘lyapti. Ohir ajralishkar ko‘payyapti. Boshki to‘lovni yo‘qotilar shunda hamma uyli baxtli bo‘ladi.


Dilxumor2020-07-01 14:41:41

Ko‘p qavatli uylar qurilyapti to‘g‘ri ammo hammani ham olgani qurbi yetmayapti. 4 xo‘jalik bb 3 so‘tih uyda yashayatganlar bor ammo boshki to‘lovga puli yo‘q. Kim o‘yledi buni yordam beradigon bormi. Eski shahar pillakash mahallasiga kiring honadonlarini ko‘ring eshiting.


Ниязова Рисолат Андижон вилоят Кенгаши2018-05-24 12:09:38

Мухтарам Президентимизнинг Андижон вилоятига бўлган катта эътиборидан бизнинг қалбларимизда доимий қувонч! Вилоятимиздаги катта ўзгаришлардан, вилоятимиз аҳолисининг турмуш тарзи, хаётга бўлган ишончи, қувончи эса янада ортмоқда!


Элёрбек Бахромов- Ёзёвон туман и БПТ раиси2018-05-22 18:02:53

Амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида Президентимизга елкадош булиб хизмат килиш хар бир фукоронинг бурчидир. Бу албатта калбларни гурур ва ифтихорга тулдиради. Ушбу ишларда Андижонлик фаолларга омад тилайман.


Лола Кенжаева2018-05-22 16:50:18

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан барча вилоят ва туманларда қурилаётган замонавий типдаги уйлар барпо этилмоқда. Бу албатта ахолига кулай шароит яратиб берилмоқда.


А.Аминов- Тошлоқ тумани БПТ раиси 2018-05-22 16:46:30

Давлатимиз раҳбарининг Андижон шаҳридаги Султон Жўра маҳалласидаги курилган янги бинолар фуқароларни уй-жой билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, келажагда оилаларни мустахкам бўлишида замин яратади.


Ж.Тошкулов2018-05-22 16:45:25

Президентимизнинг нафақат Андижонга ташрифи балким бошқа вилоятлардаги ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг учун Президентимизга раҳматлар айтамиз.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-22 16:23:35

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевни Андижон вилоятига ташрифидан кейин вилоятда бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этиб, ахолининг ижтимоий таъминоти яхшиланади.


Каюмова Малика2018-05-22 16:14:30

Президентимизнинг олиб бораётган барча жабхалардаги сиёсатлари аҳолини ҳурсанд қилиб келмоқда. Бундай кунларни орзу қилиб яшаётган аҳоли хозирги кундаги шароитлардан жу да мамнун. Президентимизга доимо соғлиқ тилаб қоламиз. Бошлари омон бўлсин.


“Урганч ёғ-мой ОАЖ Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 16:06:26

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятида қилган ишлари қувончлидир, бугун одамларимизнинг ҳаётга, янгиланишларга муносабати ўзгариб бормоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+