Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар соҳада янги даврни бошлаб беради (+видео)

22.05.2018, 12:58

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар соҳада янги даврни бошлаб беради (+видео)

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши  Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Йиғилишда сўз олганлар мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиботини кучайтириш ва ижросини таъминлаш партия олдидаги муҳим вазифалардан бири эканини таъкидладилар.

–Мазкур фармонга кўра, Адвокатлар палатасининг роли сезиларли даражада оширилди, – дейди Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Отабек Ахтамов. – Энди адвокатлик фаолияти ва суд иши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Адвокатлар палатаси билан мажбурий келишилиши лозим. Айниқса, Адвокатлар палатаси раисига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисларида қонун лойиҳаларини муҳокамасида иштирок этиш ва ўз фикрларини билдириш ҳуқуқи берилганлиги кутилмаган янгилик бўлди.

Тадбирда шунингдек, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири ҳисобланиши қайд этилди. 

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан музокаралар ва савол жавоблар бўлиб ўтди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-05-25 10:49:27

Радует принятие реформы в судебно-правовой системе,приминение видео-позволит сделать процессы прозрачными и справедливыми.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 22:36:48

Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни жойларда тарғиб қилишда барчамиз фаол бўлишимиз ва қарорларни мазмун моҳиятини кенг оммага етказишда барча депутатларимизнинг хам фаоллика чақиради қилади.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-23 12:23:03

Bu Farmon advokatlarning daxlsizgini oshiribgina qolmay sud majlislarining shaffofligina oshirishda muhim ahamiyatga ega.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-22 18:33:38

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири эканлигини тарғиб этишимиз мумкин бўлади.


Нажим Ҳамроев Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати2018-05-22 17:29:17

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан макзур қарор ва фармонни биз каби депутатлар жойларда ўз сайлов округларимиздаги ҳаб бир сайловчиларга кенгайтириб тушунтириб боришимиз ва ҳалқ фикридан келиб чиқиб, бу юзасидан таклиф ва тавсиялар берсагина давлатнинг энг қуйи бўғини бўлган туманларда катта ўзгаришлар бўлади.


Нурали Жўраев Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати 2018-05-22 17:21:25

Республикамизда адвакатлар фаолиятини самарали ошириш бу бўйича Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони айни соҳага вакилларига бўлган катта эътибордир.Президентимиз томонидан ҳар бир соҳага тубдан эътибор беришлари юртимизнинг ривожланиши учун хизмат қилмай қолмайди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижроқи котиби2018-05-22 17:13:50

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси 2017-2021 йиллрга мўлжалланган фармонининг II Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устивор йўналишида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.Юртбошимиз томонидан “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик олдида тушунтириш ва тавсиялар беришимиз ўз натижасини беради. Халқимизнинг сиёсий ва қонуний саводхонликларини ошириш йўлида хизмат қилишимиз бу партиямиз нуфузини ошишига хизмат килиши шубҳасиз.Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир вилоят ҳудудий партия ташкилотлари туман шаҳар бўлимилари томонидан мана шундай тарғибот тадбирлари бўлаверсин.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижроқи котиби 2018-05-22 17:11:38

резидентимизнинг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси 2017-2021 йиллрга мўлжалланган фармонининг II Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устивор йўналишида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.Юртбошимиз томонидан “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик олдида тушунтириш ва тавсиялар беришимиз ўз натижасини беради. Халқимизнинг сиёсий ва қонуний саводхонликларини ошириш йўлида хизмат қилишимиз бу партиямиз нуфузини ошишига хизмат килиши шубҳасиз.Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир вилоят ҳудудий партия ташкилотлари туман шаҳар бўлимилари томонидан мана шундай тарғибот тадбирлари бўлаверсин.


Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар маркази2018-05-22 17:01:48

Ушбу Фармон ва қарорининг мазмун-моҳиятини жойларда ҳам ҳамкор корхона ва ташкилотларни жалб этган ҳолда кенг тарғиб қилишимиз зарур


Навоий шаҳар “Электр таъминоти участкаси2018-05-22 16:59:57

Ҳаракатлар стратегиясининг 2-устувор йўналиши бўлмиш Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, йулида катта ўзгаришлар кузатилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+