Зоминлик депутатларимиз туман молия бўлими ва йўл корхонаси раҳбарлари ҳисоботидан қониқди

22.05.2018, 13:06

Зоминлик депутатларимиз туман молия бўлими ва йўл корхонаси раҳбарлари ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Зомин туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар туман Йўл қурилиш пудрат корхонаси раҳбари ўринбосари Нодира Хўжамқулованинг ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилда 405 км умум фойдаланувдаги йўлларни сақлаш, “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол”, “Даштобод-Сохибкор-Сават” ҳамда “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомобил йўлларини таъмирлаш учун қарийб 20 миллиард сўм сарфланган. Бундан ташқари, 12 156 839 480 сўм эвазига А-376 ”Қўқон-Жиззах” автомобил йўлида 8км қоплама ҳамда 3 476 921 191 сўмга ички хўжалик йўллари ва массив йўллар таъмирланди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Зомин туман Молия бўлими мудири ўринбосари Анвар Дўстназаровнинг ҳисоботи эшитилди.

–Туманда 1-чорак учун ҳаражатлар режаси 25034.5млн. сўм деб белгиланган бўлса, даромадлар режаси учун 3896.4млн. сўм, тансфер миқдори учун эса 20573.1млн сўм тасдиқланган эди, – дейди А.Дўстназаров. – Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш мақсадида 12 турдаги солиқ тушумлари фоиз кўринишида туман маҳаллий бюджетида сақланиши белгиланган. Шунга кўра, туман маҳаллий бюджетида сақланадиган даромад қисми, 2018 йил 1-чорак учун солиқ ва тўловлар режаси 4475.1млн.сўм га бажарилиб, режага нисбатан 114.9 фоизга зиёд бажарилди. Бу эса бажарилган ишлар туман бюджетининг даромад базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Йиғилишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни сифатли сақланиши ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга оширишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-05-22 19:02:48

Йўллар обод бўлса, халқ рози бўлади. Депутатларимиз халқнинг вакили сифатида буни доимо нарозатга олиб борсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-22 18:47:27

Депутатлар халқ муаммоларига ечим топишда давом этмоқда....


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-22 18:27:36

Амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳалқ олдида хисобот бериш бу катта ишонч деганидир. Ҳар бир ташкилот раҳбариман деган раҳбар ҳалқ олдида доимо ҳисобли бўлиши лозимлигини тушуниб етмоқдалар.


Сурхондарё вилояти Музработ тумани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдисаит Махаммадиев2018-05-22 18:23:42

Эшитув натижасида раҳбарларнинг ишга бўлган масъулиятлари кундан кун ошмоқда.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-22 18:12:23

Депутатларимиз аҳоли муаммоларини ўрганиб уларнинг ечимини топишда фаол.


Навоий шаҳар Истиқлол МФЙ2018-05-22 17:18:34

Республикамизнинг барча ҳудудларда бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш учун самарали ишлар олиб борилмоқда албатта. Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан хисобот бериш ҳамда халқ олдида катта ишонч деганидир. Ҳар бир раҳбарман деган инсон ҳалқ олдида доимо ҳисобли бўлиши лозим.


Навоий шаҳар Нур-транс х/к2018-05-22 17:05:37

Депутатларнинг фаолияти кенг қамровли ва катта имониятларга эга шундай екан бу имкониятлардан халқ манфаати йўлида фойдаланиш айни муддаодир.


Рўзиева Гулбаҳор Наимовна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузуридаги "Баркамол авлод" болалар ижодиёти маркази2018-05-22 17:00:46

Ҳар бир ташкилот раҳбарининг амалга оширган ишларини очиқ, ошкора асослантирилган рақамлар билан ҳисобот бериши, ҳар бир раҳбарни, ўз ишига бўлган масъулиятини янада оширади.


Navoiy shahar BPT2018-05-22 16:49:58

Бундай эшитувлар ислоҳотлар ривожига ижобий таъсир кўрсатади.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-22 16:48:51

депутатлик гуруҳининг олиб борётган ишлари мухум ахамиятга эга


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+