Ҳаракатлар стратегияси ёшлар нигоҳида

20.06.2017, 18:32

Ҳаракатлар стратегияси  ёшлар нигоҳида

Навқирон авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фарзандларимизни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш Ҳаракатлар стратегиясидаги ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналиши қилиб белгиланган. Зеро, ёшларнинг соғлом турмуш омили бўлган спортга нисбатан қизиқишини кучайтириш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда мардлик, жасурлик ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳаётий заруратдир.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –­ Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Ҳаракатлар стратегияси ва ёшлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Эътироф этилганидек, Ҳаракатлар стратегияси мақсадлари мамлакатнинг келажак тараққиётини белгилаб беради. Айниқса, Стратегияда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга эътибор қаратилаётгани, таълим сифатини оширишга урғу берилаётгани, қонун устуворлигини, миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш асосий мақсад сифатида белгилангани диққатга сазовор.

–­Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида эртанги кун эгаларига ишонч билан бир қаторда талаблар бор, ­– дейди O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Қулмуродов. – Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 63 фоизини ёшлар қатлами ташкил этмоқда. Айни глобаллашув шароитида эса ушбу қатламнинг ҳуқуқий базасини шакллантириш, такомиллаштириш жуда муҳимдир.

Ҳақиқатдан ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бутун халқимиз, айниқса, ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. ­ Зеро, Стратегияда барча соҳаларни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар ўз ифодасини топган.

– Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшлар орасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш билан боғлиқ долзарб чора-тадбирлар ҳам қамраб олинган, – дейди тадбир иштирокчиси Муниса Қудратова. - Ўз навбатида, биз, ёшлар Стратегияда кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифаларни аҳоли кенг қатламига, хусусан, тенгдошларимизга етказишимиз, унинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтиришимиз зарур. Бу каби тадбирлар эса ёшларни мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотлардан ўз вақтида хабардор этишда муҳим аҳамият касб этади.  

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш Ҳаракат Стратегияси” асосида амалга оширилиши лозим бўлган асосий фаолият йўналишлари юзасидан аниқ мақсадли вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қашқадарё   вилоят  Кенгаши 

Матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    3220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+