Ш.Сафарбаев: “Урганч шаҳрида 29 та лойиҳадан бирортаси ҳам ишга туширилмаган”

22.05.2018, 16:50

Ш.Сафарбаев: “Урганч шаҳрида 29 та  лойиҳадан бирортаси ҳам ишга туширилмаган”

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари Қ.Бекчановнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугун вилоятда давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари сони жами 635 та бўлиб, шундан 2016 йилда 253 та ер участкаси 2,81 га, 2017 йилда 362 таси 4,58 га, 2018 йилда 20 та 0,69 га ер майдонлари вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар)лар филиаллари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

– Мазкур қарор ижроси бўйича Хоразм вилоятида 2017 йил давомида 201 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди, – дейди доимий комиссияси раиси Ш.Сафарбаев. – Ўрганишлар давомида барча туман (шаҳар)лар ҳудудида тадбиркорларга ажратилган ер майдонларида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг ўз вақтида тўлиқ ва сифатли амалга оширилмагани, лойиҳалар учун ажратилган ер майдонлари ҳеч қандай мақсадсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланди. Жумладан, Урганч шаҳрида 29 та лойиҳадан бирортаси ҳам ишга туширилмаган. Хива, Гурлан, Боғот туманларида ҳам ишлар қониқарсиз аҳволда.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Абдуллаев, Хоразм вилоят “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ директори Б.Саиджанов, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Ш.Атажановнинг ҳам ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда назорат-таҳлил фаолияти давомида аниқланган муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритилиши белгиланди.

         Қувончбек ҲАМРОЕВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2031
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Мелибаев Қува тумани "Махаматсоли Мелибаев" БПТ раиси2018-05-23 14:09:48

Жойлардаги муаммоларни бошланғич партия ташкилоти томонидан олиб чиқилиши янада мақсадга мувофиқ бўлади


М.Холматова Қува туман Кенгаши депутати2018-05-23 14:07:37

Депутат халқни тадбиркорни мулк эгаларини суянчидир, бу ишончни амалда кўрсата билишимиз лозим


Сайфидинов Мирзақодир Қува тумани ижрочи котиб2018-05-23 14:05:43

Жойлардаги аниқланган муаммолар ўз жойида албатта ечимини топиши керак


Рахмонова Зиёдахон Қува туман Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари2018-05-23 14:03:39

Депутатлик гуруҳи ва доимий комиссиялар фаолияти худудларда жонлаганлиги бу билан анча тадбиркорларни муаммолари ҳал этилишига кўмак дегани


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Бешбой Шарипов2018-05-23 09:23:11

Ўз ечимини топмаётган масалаларнинг доимий комисия ёки туман кенгаши сесияларида кўриб чиқилса мақсадга муофиқ бўларди


Дурдона Қобулова 2018-05-22 19:07:30

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИ ҲАМДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН БУНДАЙ ЙИҒИЛИШЛАР, ЖУДА ЯХШИ САМАРА БЕРАДИ АЛБАТТА. БУНДАЙ МЕХАНИЗМДАН ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШЛАРИДАГИ ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИ ҲАМ КЕНГ ФОЙДАЛАНСА МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАР ЭДИ.


Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-05-22 18:54:57

Кўп ҳолларда тадбиркорларимизнинг лойиҳаларини кеч ишга туширишига ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходимлари томонидан ер майдонларини ажратиш ишларини кечиктиришлари ҳам сабаб бўлмоқда.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-22 18:42:00

Жойларда аниқланган муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар беришимиз лозим


O‘zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши "Агро банк" БПТ аъзоси Б.Нурметов2018-05-22 18:34:53

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш, танқидий тахлил қилиш долзарб масала ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини туманларда назоратини кучайтириш зарур.


Л.Сафоева-Навбаҳор тумани "Келажак депутатлари" гуруҳи аъзоси2018-05-22 17:23:44

Ҳар бир лойиҳанинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Бу камчиликлар ортида иш ўрни ва инсонлар манфаати турганлигини унутмаслик керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+