Президентимиз ташрифи чоғида очилган “Andijan Silk. Co” корхонаси андижонликлар учун чинакам байрамга айланди

22.05.2018, 16:56

Президентимиз ташрифи чоғида очилган “Andijan Silk. Co” корхонаси андижонликлар учун чинакам байрамга айланди

Президентимиз ўтган йили вилоятимизга ташрифи чоғида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Қисқа вақт давомида тадбиркор Муҳаммаджон Дадажонов томонидан “Сабо ҳамкор” МЧЖ қошида Туркиянинг “Asya Modern Serachilik” компанияси билан тузилган шартномага асосан олиб келинган инновацион ускуналар ёрдамида гидропоника усулида банан ва помидор етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхоналар барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари иссиқхоналар фаолияти билан танишар экан, берилган топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилганидан мамнунликларини яширмадилар. Эндиликда икки гектар иссиқхоналардаги 250-300 тонна банан олиш кўзда тутилмоқда.

Президентимиз ташрифи чоғида очилган “Andijan Silk. Co” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси андижонликлар учун чинакам байрамга айланиб кетди. Айни кунга қадар қўшма корхонага Хитойда ишлаб чиқарилган 2 миллион 100 минг долларлик ип йигирув ва тикув машиналари келтирилиб, 150 нафар йигит-қиз пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилинди. Экспорт салоҳиятини юксалтириш мақсадида жамиятда 2018 йилнинг ўзидаёқ 5,1 миллион доллар қийматдаги тайёр маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.

Тоҳиржон ТОЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раиси, Халқ депутатлари

Андижон вилоят кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1716
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 22:41:46

Тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилаётган барча ишлар замирида Юртбошимиз томонидан яратиб берилган шароит ва имтиёзлар туради. Шундай экан, барчамиз имкониятлардан фойдаланган ҳолда мамлакат иқтисодиёти ривожланиб борайверсин.


А.Ўрмонова , Тошлоқ тумани аппарат рахбари2018-05-23 17:15:12

Давлатимиз раҳбари иссиқхоналар фаолияти билан танишар экан, берилган топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилганидан мамнунликларини яширмадилар. Эндиликда икки гектар иссиқхоналардаги 250-300 тонна банан олиш кўзда тутилмоқда. Президентимиз ташрифи чоғида очилган “Andijan Silk. Co” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси андижонликлар учун чинакам байрамга айланиб кетди. Айни кунга қадар қўшма корхонага Хитойда ишлаб чиқарилган 2 миллион 100 минг долларлик ип йигирув ва тикув машиналари келтирилиб, 150 нафар йигит-қиз пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилинди. Тумандаги Тадбиркорларимиз Андижонга бориб тажриба алмашишлари зарур. Тадбиркорларимизга мухтарам Президентимиз томонидан кенг имкониятлар бериляпти. Чиқарилаётган қонун ва қарорлар тадбиркорларимиз Экспорт салоҳиятини юксалтириш учун имкониятлар бериляпти.


Халқ банки 2018-05-23 17:11:16

Президентимиз ўтган йили вилоятимизга ташрифи чоғида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Қисқа вақт давомида тадбиркор Муҳаммаджон Дадажонов томонидан “Сабо ҳамкор” МЧЖ қошида Туркиянинг “Asya Modern Serachilik” компанияси билан тузилган шартномага асосан олиб келинган инновацион ускуналар ёрдамида гидропоника усулида банан ва помидор етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхоналар барпо этилди. Тадбиркорларимизга кенг имконият эшиклари очиляпти. Электрат вакиллари сони купайверсин.


Сурхондарё вилояти Музработ тумани Холниёзов Ҳазратқул ф\х БПТ2018-05-23 17:05:11

Бундай хусусий корхоналарнинг кўпайиши давлатимиз иқтисодиётига ва равнақига ҳисса қўшади. Юртимизда иш ўринлари кўпайишига олиб келади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-23 09:58:40

“Andijan Silk. Co” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси каби замонавий иссиқхонларнинг барпо қилиниши бўш иш ўринларини яратиш билан бир қаторда экспортбоп махсулотлар салоҳиятини ошишига хизмат қилади.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Худайкулова Шахноза2018-05-23 09:53:37

Мана шундай корхоналар купайса экспортбоп махсулотлар купаяди. Янги иш уринлари очилади.


Томди Сувокава БПТ райси А.Абдуллаев2018-05-23 09:49:12

Шундай кархононинг купойши давлатимизда ишсизлар сонини камоитиришга имкон булади


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-23 09:17:16

Мамлактимизда янги корхоналарнинг очилиши ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг янада гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшади. Президентимизнинг ташрифи чоғида иш очилган “Andijan Silk. Co” корхонаси ишига омад ёр бўлсин. Юртимизда шундай корхоналарнинг сони янада кўпаяверсин.


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-05-23 09:14:23

Андижонда экспортбоб корхоналарнинг мавжудлиги, Ўзбекистон ташқи савдосини янада ривожланишига олиб келади. Ушбу корхонанинг 5,1 миллион доллар қийматдаги тайёр маҳсулот экспорт қилишни кўзда тутганлиги, корхонанинг энг катта ютуғидир.


Миришкор туман марказий Шифохона БПТ раиси Шербобоев Бахтиёр2018-05-23 09:12:03

Тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ана шундай ютуқларга ва халқ учун янги янги ишчи ўринлар яратилишига замин яратади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+