Андижонликлар, албатта ишончни оқлайди

22.05.2018, 16:59

Андижонликлар, албатта ишончни оқлайди

Президентимиз ўтган йилнинг 2-3 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан ўз таклифларини билдирган эдилар. Жорий йилда Андижон тумани Хортум қишлоғида ташкил қилинган “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводи ана шу эътиборнинг натижаси сифатида юз очди.

Корхонамиз давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси талабларига муносиб жавобимиз бўлди, десам муболаға бўлмайди. Заводимиз йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг қариийб 30 фоизи мамалакатимиз аҳолиси талабини қондирса, қолгани экспорт қилинади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг куни кеча Андижонга ташрифлари чоғида заводимизда бўлиб, фаолиятимизни юқори баҳолаганлари зиммамиздаги масъулиятни икки карра оширди. Юртбошимизнинг “Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон биздан рози бўлмайди”, деган сўзларидан куч олдик. Демак, биз – тадбиркорларнинг хайрли ишларимиз давлат раҳбари эътиборидан четда эмас!

Авазбек НИЗОМОВ,

тадбиркор

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бегзодбек Қодиров Избоскан туман "Давлат хизматлари" маркази қошидаги БПТ раиси 2018-05-24 15:50:32

Мана шундай Тадбиркорлармиз борлигидан фахрланамиз


Тошлоқ тумани Бек Евро строй х/к бпт раиси2018-05-23 17:09:33

Президентимиз ўтган йилнинг 2-3 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан ўз таклифларини билдирган эдилар. Жорий йилда Андижон тумани Хортум қишлоғида ташкил қилинган “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводи ана шу эътиборнинг натижаси сифатида юз очди.Ушбу ташрифлари тумандаги тадбиркорларни қувонтирди.Тадбиркорлар Андижонга бориб хамкорлик қилиш истагини билдиришди.


Ш.Абдурасулов Арнасой туман аппарат рахбари2018-05-23 11:30:27

Давлатимиз рахбари томонидан Тадбиокорларга яратилаётган шароитларни кўриб чет эллик инвесторлар Ўзбекистонга инвиститция киритиб тадбиркорлик қилишга қизиқишмоқда.


Шойимов Қодир Бойирович, O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири 2018-05-23 09:38:30

Далатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилаётган шарт-шаротлар тадбиркорларни янги марралар сари ундамоқда. уларни ташаббускорлик ва инновацион фикрлаш сари рухлантирмоқда. Тадбиркоримиз томонидан ташкил этилган инсулин ишлаб чиқариш заводи нафақат мамалакатимиз иқтисодиётига, балки инсонлар ҳаёти учун ҳам аҳамиятли.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-23 09:23:57

Юртимизда “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводига ўхшаш корхоналар сони қанча кўпайса фуқароларимизнинг саломатлигини таъминланиши бунданда яхши бўлади.


Сергели тумани фаоли Абдукахоров Жахонгир Тулкинович2018-05-23 09:16:29

Андижондаги тадбиркорларимиз ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан иш ўринлари ва маҳсулотларини экспорт қилишлари билан дунёга танилмоқдалар.Уларга омад тилаймиз.


Сергели тумани БПТ раиси Лутфуллаева Феруза2018-05-23 09:13:23

Ҳамма юртимиздаги тадбиркорларга омад тилайман.


Сергели туман фаоли Мансуров Мираббос2018-05-23 09:10:46

“Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводи келажакда юртимиз аҳолисига фойдаси тегади. Инсулинни экспорт қилса иқтисодиётга фойдаси тегади, заводда бўш иш ўринлари яратилади. Бундай заводлар юртимизда кўпайиши хар тамонлама фойдалидир.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-23 08:46:09

Андижон тумани Хортум қишлоғида ташкил қилинган “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводи каби корхоналар кўпайса фуқароларимизнинг сиҳат-саломатлиги янада таъминланган бўлади. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган амалий юксак ижобий ишлар ўз хосилини бермоқда. “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятига омад ва муваффақият тилаб қоламиз.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-23 04:11:07

Андижонлик тадбиркорларнинг келгусидаги ишларига омад тилайман!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+