Сувоқава раҳбари: уч кун ичида уйингизга тоза ичимлик суви боради

22.05.2018, 17:22

Сувоқава раҳбари: уч кун ичида уйингизга  тоза ичимлик суви боради

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Дўстлик туманидаги Ғ.Ғулом, А.Навоий, Саъноатчилар, Чинобод МФЙ ҳамда Мевазор ҚФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.  

Сайёр қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан тоза ичимлик суви таъминоти, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, банклардан имтиёзли кредит олиш, соғлиқни-сақлаш масалаларига доир 20га яқин мурожаатлар ўртага ташланди. 

Хусусан, маҳалла аҳли номидан сўз олган “Афросиёб” кўчасида яшовчи Робия Маматова кўп йиллардан бери тоза ичимлик суви муаммосидан қийналаётганини айтди. Унинг мурожаатини туман сувоқава бўлими бошлиғи Нурмат Бердиқулов ўз зиммасига олиб, 3 кун ичида муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.

– Қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан кўтарилган аксарият мурожаатларни шу ернинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилдик, – дейди партия вилоят Кенгаши ходими Акбар Якубов. – Лекин ечимини топмаган айрим муаммолар ҳам бор. Шу боис, ҳал этилмаган мурожаатлар вилоят, туман депутатлари томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди.

Сайёр қабул сўнггида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, уларни ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Aziz2018-07-19 21:13:20

Oldin Jizzax shaxarni ozini taminlab olsin bular. Viloyat markazida ichimlik suvi tanqis. Axoliga beradigan ichimlik suvini tadbirkorlar qurib pul ishlayotgan suzish xavzalariga suv ochib beryapti. Axoli uch kunlab suvsiz qolib ketadi. Bir yilda 50 marta nasos kuyadi. Bahonasi shu. Yangi nasosga pul ajratilgan bosayam u pul yoq bolib ketgandir. Xullas bularning hammasi fufloo


Д Рахманова УзЛиДеП вилоят Кенгаши2018-05-24 14:37:41

Ушбу сайер кабулларда тушган мурожаатлар урганилиб жойида мутасадди ташкилотлар томонидан хал этилиши кувончли холат


Жасур Миробод туман 2018-05-24 10:01:11

Халқимизнинг фаровонлиги учун олиб борилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор.


М.Азимов туман Кенгаши депутати2018-05-23 17:05:32

Сайёр Қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан кўтарилган аксарият мурожаатларни шу ернинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилиняпти.Хар бир депутат хар ойда сайёр қабул ўтказиши керак. Халқнинг муаммосини ечишда хар бир депутатнинг маъсулияти каттадир.


Ангор туман Кенгаши Навшахар СИУ БПТ раиси Эмин Рахмонов2018-05-23 14:18:25

O‘zLiDeP томонидан утказилайотган Саййор кабуллар ахолида учрайотган куплаб муаммоларни бартараф этишга хизмат килмокда.


Shirinqöngirot BPT faoli T.Örazbaeva2018-05-23 13:34:49

Sayyor qabul ötkazilishi va unda korxona tashkilot mutasaddilarining taklif qilinishi aholini qiynab kelayotgan köpgina muammolarga yechim bölmoqda.


Х.Алимова Қувасой шахар Кенгаши депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-23 12:55:28

Ўтказилаётган Сайёр қабуллар натижасида ахолини муаммоларини ижбойи хал этиш орқали Партиямиз аъзоларини ошишига ҳамда унинг обрўсини ошишига эришибгина қолмай, халқимизнинг сиёсий саводхонлиги оширишга эришмоқдамиз.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-23 11:34:40

Сайёр қабулларда орқали тушган муаммоларни ҳал этишда ижро ҳокимиятининг мутасадди ташкилотлари ва корхона раҳбарларининг эътибори янада ошишини таъминлашимиз зарур.Эътиборсизлик қилган мутасаддиларга нисбатан албатта чора кўришимиз зарур.


С.Жаббаров Арнасой тумани ижрочи котиби2018-05-23 11:18:31

Худудларда бўлиб ўтаётган сайёр қабуллар ахоли муаммоларини йечим топишида асосий рўл ўйнамоқда бундай қабуллар кўпроқ ташкил этилиши керак.


Сўх туман Чумоқча БПТ раиси Ўлуғбек Ходжамов2018-05-23 10:50:50

Халқ депутатлари тамонидан утказиб келинаётган Сайёр қабуллар ўзининг ижобий натажасини бериб келмоқда,депутатларимиз халқ дарди билан яшаши халқ муамосини ўзининг муамоси деб билиши бу сайловчилар ишончинин қондирилишига сабаб булади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+