O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишда яхши самара беради

22.05.2018, 10:29

O‘zLiDePнинг  “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишда яхши самара беради

O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ўтказди.  

Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги, туман ИИБ, солиқ идораси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Агар киши туғилиб ўсган она замини, маҳалласи, уйини севса, ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлаши муқаррар, – дейди O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Зиёда Ишмуродова. – Чунки бундай муҳаббатнинг кучи билан инсон кўзлаган мақсадига албатта, эришади.

Тадбир давомида O‘zLiDeP сайловолди дастури ҳамда Давлат дастурдаги муҳим вазифа сифатида илгари сурилган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан ошириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида фикр алмашилди.

 Мулоқотда хотин-қизларни тадбиркорлик ва касаначиликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича жойларда депутатлик ва партиявий назорат ўрнатилиши алоҳида таъкидланди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1704
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Музработ туман Кенгаши аппарат рахбари Ш.Абилов2018-05-28 17:22:28

Ҳамкорликда бундай лойиҳалар ўтказишда хотин-қизларни тадбиркорлик ва касаначиликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга имкон беради.


Гулбаҳор Тўраева Қашқадарё2018-05-24 14:36:42

Мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари оиладаги маънавий-ахлоқий тарбия масаласида, тиббий маданиятни шакллантиришда, хотин-қизларнинг жамиятда ва оилада муносиб ўрин эгаллашларида, шунингдек, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни барвақт аниқлашда амалий ёрдам беради.


Х.Алимова Қувасой шаҳар депутатлик гурухи ижрочи котиби 2018-05-24 09:03:43

"Фаровон оила" лойиҳаси доирасида худуддаги хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, уларни иш билан таъминлашдан иборат. Давлатимиз томонидан аёлларга берилаётган барча имтиёзлардан фойдаланишларига кўмаклашамиз.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-05-23 14:30:43

Жуда долзарб ва ечимга муҳтож мавзу асосида бошлаган лойиҳа доирасида жойларда ўтказаётган тадбирлар орқали ҳар бир оилага, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга қаратилаётган эътиборли ишларингизда куч ва шижоат тилайман.


Умида Исаева2018-05-23 14:15:07

Фаровон оила лойиҳаси доирасида жойларда тадбирлар ўтказилмоқда, хотин-қизларни муаммоларини ўз вақтида аниқлаб амалий ёрдам бериш оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни манзили рўйхатини тузишда, ҳамкорлар билан фаолиятни ривожлантириш каби ишларда куч ғайрат тилайман.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-23 12:31:01

Tumanlarda tashkil qilinayotgan Oila markazlari bu ishlarni amalga oshirishda muhim rol uynaydi va bu markazlarni ishi yulga quyilishida biz partiya faollari tomoshabin bulib turmasligimiz kerak.


Зебо Рустамова -Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати 2018-05-22 18:46:25

Партиямиз томонидан бундай самарали ишларида улкан рижовлар тилайман. Доимо фаол ва фидойи бўлайлик. Республикамизда тадбиркор аёллар ва касаначилар кўпаяверсин.


Наргиза Рустамова Қизилтепа туман бўлими раиси ўринбосари2018-05-22 18:42:30

Уюшмаган хотин-қизларни тадбиркорлик ва касаначиликка жалаб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларини жойларда депутатлар ва партиявий имкониятлар орқали ҳал этиш лозим. Пратиямизнинг улкан ва машаққатли ишларида омадлар тилайман.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-05-22 18:32:41

Ҳамкорликда бундай лойиҳалар ўтказишда амалий мулоқотлар ўтказиш жуда катта самарали натижа беради. Хар бир туманда мулоқотларда халқ ишончини қозонишда ёрдам беради. Бундай мулоқотлар ҳар бир маҳаллада кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+