O‘zLiDeP фаоли Мирзачўл туманидаги “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларни таъмирлашга кўмаклашди

23.05.2018, 10:32

O‘zLiDeP фаоли Мирзачўл туманидаги “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларни таъмирлашга  кўмаклашди

Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони жуда чуқур таҳлилларга асосланганлиги, мавжуд ҳолатнинг очиқ кўрсатилиши ва шу асосда аниқ тадбирларнинг белгиланиши билан аҳамиятлидир.

Шу боис мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жойларда кенг кўламдаги бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, ана шундай савобли ишларда давлат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этяпти.

Масалан, яқинда O`zLiDeP фаоли Саидолим Насретдинов томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган кўп қаватли 36-сонли уйнинг ҳолати ўрганиб чиқилиб, тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди.

–Аҳоли учун замонавий турмуш шароитни яратиш, коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида энг аввало турар-жойнинг ҳолатини ўрганиб чиқдик, – дейди С.Насретдинов. – Шундан сўнг, таъмирлаш ишлари бошлаб юбордик. Мана, кўриб турганингиздек, ҳудудда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳа, бугун “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманда олиб борилаётган ишларни кузатар экансиз, бунда халқимизнинг ҳашар, меҳр-оқибат каби улуғ қадриятлари ўзининг амалий ифодасини топаётганига яна бир бор гувоҳ бўласиз. 

O`zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра Хайдарова Избоскан туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-05-24 15:55:27

"Обод қишлоқ" дастури бўйича олиб борилаётган ишлар тахсинга лойиқ, чекка қишлоқларимиз хам бу дастурга асосан обод ва кўркам бўлиб бормоқда.


Жураев Алишер (“ASIA CARGO LOGUSTIK” божхона лагистик кампанияси номли БПТ)2018-05-23 17:53:53

Юртимизда кўп ҳайрли ишлар қилинмоқда бу албатта Ватанимизнинг тинчлигидандир.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-23 17:53:20

“Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ишлар миллийлигимизга хосдир, чунки бизда қадимдан маҳаллаларда ҳашар удумларимиз бўлиб келган


М.Фахриддинов туман Кенгаши депутати2018-05-23 17:02:07

2018 йил 18 май куни “Обод қишлоқ” дастури доирасида Тошлоқ тумани, Қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “O`zLiDePнинг обод кўчаси” акцияси бўлиб ўтди. Акцияси доирасида қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомот қилувчи аҳоли учун муҳим бўлган қатор тадбирлар режалаштирилди ва ўтказилди. Мазкур тадбирлар “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳундислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида” партиянинг амалга ошираётган режаларидан биридир. Дастлаб акция иштирокчилари кутиб олинди. Қумқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “O`zLiDePнинг обод кўчаси” акцияси доирасида кўчаларни ободонлаштириш хашари уюштирилди.


Ўктам Қосимов Қизилтепа тумани "Агроэкспорт" МЧЖ номли БПТ раиси 2018-05-23 16:27:26

Президентимиз томонидан Ободонлаштириш бўйича алоҳида вазирлик ташкил этилганлиги таҳсинга сазоввор. Мазкур қарор юзасидан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилиши кўзда тутилганглиги, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлини кучайтириш билан бир қаторда фуқароларимизни чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ташлашга бўлган эътиборини оширмай қолмайди.Ободонлаштириш ходимлари томонидан атрофни ифлослантирганларни жаримага 1 марта тортсалар 2 -маротаба фуқаронинг ўзи бундай ишни қайта такрорламайди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби 2018-05-23 16:25:32

"Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросини таъминлашда тегишли корхона ташкилотлардан ташқари Ватанини севадиган хар қандай фуқаро учун муҳим масала бўлиши лозим. Бундай ишларни жамоатчилик биргаликда яъни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кишилари томонидан амалга оширилиши зарур. Партиямизнинг икки қаноти бўлган Ёшлар ва Аёллар қанотлари ҳамда бошқа бўлимлари томонидан ҳайрия акциялари яъни "Ўз уйингни ўзининг асра"шиори остида ўтказилса жуда мақсадга мувофиқ иш бўларди. Ахир ўзимиздан чиқаётган бундай чиқиндилар экология учун жуда катта таъсир кучига эгалигини доимо билишимиз зарурдир.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-05-23 15:42:16

Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони жуда чуқур таҳлилларга асосланганлиги, бу борада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида партия фаолларининг доимий иштироки, ҳалқнинг турмуш тарзини яхшилаб боришидан далолатдир.


Навоий вилояти Конимех тумани З.Айдарова2018-05-23 15:33:02

Жойлардаги қишлоқларимизда кенг кўламдаги бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.


Кулматов Улугбек-Шурчи туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 15:16:13

Партиямиз фаолларининг жойларда бундай хайрли ишларни килишлари, ахолининг партиямизга булган ишончни янада ортишига сабаб булади.


Навоий вилояти Чингиз Раджабов2018-05-23 14:49:58

Юртимизда кўп ҳайрли ишлар қилинмоқда бу албатта Ватанимизнинг тинчлигидандир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+