Қарор ижросини таъминлаш фақат давлат идоларининг иши эмас...

23.05.2018, 10:53

Қарор ижросини таъминлаш фақат давлат идоларининг иши эмас...

Статистик маълумотларга қараганда, дунё бўйича бир йилда  6 миллиард килограммга яқин чиқинди ташланади. Эътиборлиси, унинг фақат  30 фоизигина қайта ишланади. Қолгани аста-секин она сайёрамизга ёйилиб бормоқда.

Шундай бўлиши табиий. Чунки йилдан-йилга ер юзида аҳоли сони кўпайиб бормоқда. Табиийки уларнинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаяпти. Бу эса чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси масаласини энг катта экологик муаммолардан бирига айлантираяпти.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини ошириш, шунингдек, экологик муаммоларни ҳал этишдаги мавжуд имкониятларни ишга солиш мақсадида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, қарорда соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ўрин олган. Аҳамиятли жиҳати 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудлар тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб берилади. Ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати, унда чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига устувор аҳамият қаратилганидадир. Бу жуда тўғри ва долзарб масала. Боиси, чиқиндини қайта ишлаш металлни қазиб олиш ёхуд қоғоз тайёрлашдан кўра анчагина арзонга тушиши амалиётда исботланган. Қолаверса, бунинг натижасида атроф-муҳит тозаланиши, инсон саломатлиги яхшиланиши, табиий ресурслар тежалиши, сайёранинг “ўпка”си бўлмиш ўрмонлар кесилишига оз бўлсада, ҳисса қўшилган бўлади.

Қарор билан мамлакатимизда чиқинди муаммосини бартараф этиш учун, биринчи навбатда, тадбиркорларимиз эътибори мана шу соҳага қаратилаётгани жуда катта амалий қадам бўлди, дейиш мумкин. Тўғри чиқинди муаммоси бир қараганда жуда майда ва кўзга унча ташланмайдиган муаммодек бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, бу борада тегишли чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмаса, муаммо глобал тус олиши турган гап. Шу боис қарорда чиқиндини қайта ишлайдиган корхоналар сонини кўпайтириш билан бирга, ривожланган мамлакатлардаги каби уни саралаш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришга эътибор қаратилаяпти.

Бундан ташқари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш назарда тутилаяпти. Хусусан, 2018 йил 1 сентябрига қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади. Шунингдек, қарор билан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилади, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади.

Хўш, бу борада чет эл тажрибаси қандай? Мисол учун Германияда кўчага ўрнатилган видеокамера орқали махсус қутига ташланмаган ахлат учун 100 еврогача жарима белгиланган. Швецияда ерга ташланган қоғоз эгасига 90 евро, Сингапурда эса ана шундай эътиборсизлик 300 дан 1000 долларга жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бир сўз билан айтганда, янги қарор ижросини таъминлаш фақат давлат идораларининг иши эмас. Она табиатни асраш, уни кераксиз чиқиндилардан тозалар ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Зеро, тоза ҳаводан нафас олишимиз, ям-яшил кенгликларда хордиқ чиқаришимиз, ҳеч қандай кимёвий моддалар аралашмаган меваларни истеъмол қилишимиз ва бошқа шу каби масалалар табиатга қандай муносабатда бўлишимизга бевосита боғлиқ. Шу боис экологик маданиятга риоя қилиш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни табиатга, унинг неъматлари, ўсимлигу ҳайвонларга, қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида бефарқ бўлмайлик.  

 Раҳматулло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Музработ туман Кенгаши "Экология" БПТ раиси Зулфиқоров Хуршид2018-05-24 17:30:33

Чиқиндиларни қайта ишлаш хозирги кунда глобал экологик муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Хурматли “Президентимиз Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ахоли ўртасида экологик маданиятни оширишга хисса қўшади.


Музработ туман Кенгаши "Экология" БПТ раиси Зулфиқоров Хуршид2018-05-24 17:30:32

Чиқиндиларни қайта ишлаш хозирги кунда глобал экологик муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Хурматли “Президентимиз Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ахоли ўртасида экологик маданиятни оширишга хисса қўшади.


Музработ туман Кенгаши "Экология" БПТ раиси Зулфиқоров Хуршид2018-05-24 17:30:31

Чиқиндиларни қайта ишлаш хозирги кунда глобал экологик муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Хурматли “Президентимиз Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ахоли ўртасида экологик маданиятни оширишга хисса қўшади.


Музработ туман Кенгаши "Экология" БПТ раиси Зулфиқоров Хуршид2018-05-24 17:30:31

Чиқиндиларни қайта ишлаш хозирги кунда глобал экологик муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Хурматли “Президентимиз Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ахоли ўртасида экологик маданиятни оширишга хисса қўшади.


А.Тиркашов O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-24 12:09:41

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини ахоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим деб уйлайман.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-05-24 11:36:28

Албатта чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси масаласини энг катта экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Бу муаммонинг олдини олиш мақсадида ҳар биримиз аввало ўз оиламизда, маҳалламизда тарғибот ишларини олиб борсак, ён атрофдагиларга бефарқ бўлмасак, фарзандларимизни ҳам озодаликкка, саришталикка ўргатсакнур устига аъло нур бўлар эди. Халқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади" деган нақл бор.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 22:30:45

Ўзимиздан чиқаётган бундай чиқиндилар экология учун жуда катта таъсир кучига эгалигини доимо инсонларга, айниқса ёш авлотга тушинтириб бориш зарурдир.


Турдиев Асадулло O‘zLiDeP термиз туман Кенгаши ижрочт котиби2018-05-23 18:03:54

Атроф муҳитни тозалигини асраш хар биримизнинг бурчимиздир


Муродова Ифора (Навоий шаҳар БПТ)2018-05-23 17:57:49

"Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросини таъминлашда тегишли корхона ташкилотлардан ташқари Ватанини севадиган хар қандай фуқаро учун муҳим масала бўлиши лозим. Бундай ишларни жамоатчилик биргаликда яъни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кишилари томонидан амалга оширилиши зарур. Партиямизнинг икки қаноти бўлган Ёшлар ва Аёллар қанотлари ҳамда бошқа бўлимлари томонидан ҳайрия акциялари яъни "Ўз уйингни ўзининг асра"шиори остида ўтказилса жуда мақсадга мувофиқ иш бўларди. Ахир ўзимиздан чиқаётган бундай чиқиндилар экология учун жуда катта таъсир кучига эгалигини доимо билишимиз зарурдир.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-23 17:56:40

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ўз вақтида қабул қилинди. Карорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+