Жиззахдаги Магистрал газ қувурлари бошқармасининг 30 нафар ходимига O‘zLiDeP гувоҳномалари топширилди

23.05.2018, 17:18

Жиззахдаги Магистрал газ қувурлари бошқармасининг 30 нафар ходимига O‘zLiDeP гувоҳномалари топширилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ғаллаорол туманидаги Магистрал газ қувурлари бошқармасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

– Бошқармамиз 1963 йилда фаолият бошлаган, – дейди Ю.Эргашева. –Айни чоғда ташкилотимизда 250 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Бошқармамиз Бухоро вилоятидан келтирилган газни саноат тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш билан шуғулланади.

Тадбир сўнггида Магистрал газ қувурлари бошқармаси қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилиб, партия сафига қабул қилинган 30 нафар ишчи-ходимга O’zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Холбек АСАДОВ,

Жиззах вилоят Кенгаши 

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

АБдуқаюм Тўхтақулов-O'zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши раиси 2018-05-29 10:46:38

UzLiDeP партиямиз аъзолари кўпайиши бу жуда яхши холат бўлип партиядошларимизни кучига куч ғайратига ғайрат қўшади албатта .


Усмонов Сардор2018-05-25 09:32:22

Турли соха вакиллари қўшилишмоқда партиямизга


Усмонов Сардор2018-05-25 09:32:22

Турли соха вакиллари қўшилишмоқда партиямизга


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-24 16:30:48

Сафдошларимиз сони ортмоқда


Жиззах вилоят Дўстлик МФЙ БПТ раиси Қўқонова. Ш2018-05-24 15:54:28

Бу каби амалий мулоқотлар натижасида партиямиз сафи ва мавқейи ошиб бормоқда.


Қува тумани "Маҳалла" БПТ раиси З.Рахмонова2018-05-24 11:50:09

Шиоримиз "Биргаликда биз кучмиз" шунга яраша бўлишимиз, ишлашимиз лозим


Каримова Нигора "Деҳқонобод" ҚФЙ БПТ раиси Қува тумани2018-05-24 11:47:24

Партиямиз аъзолари сафининг кенгайиши партиядошларимизни кучига куч қўшади


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 22:25:17

Магистрал газ қувурлари бошқармаси қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилиб, партия сафига қабул қилинган 30 нафар ишчи-ходимларига омад ёр бўлсин, партиямиз сафи яна хам кенгайсин.


Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати2018-05-23 18:56:54

Жуда қувонарли. Хозирги пайтда ахоли ўртасида, ташкилотлар ходимларида юртимиздаги мавжуд партиялар фаолиятига, давлатимиз рахбари ва хукуматимиз олиб бораётган сиёсатга қизиқишлари ортиб бормоқда. O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган сайёр қабулларда халқимиз муаммоларига ечим топилаётганлиги, шу каби мулоқотлар кўпроқ самарали бўлиб албатта партиямиз аъзоларининг сони кўпайишига хизмат қилади.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-05-23 18:13:15

O‘zLiDeP фаоллари худди шундай амалий тадбирлар купрок ўтказилса партиямиз сафи янада кенгаяди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+