Қуйи бўғинда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

23.05.2018, 17:25

Қуйи бўғинда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг  олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоят филиалида Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” соҳасидаги устувор вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Хазарасп тумани 29-Саёпир сайлов округидан сайланган депутат Сабир Жуманиязов, Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди судяси  Сардор Таганов, туман суди раиси Акбар Аминов ҳамда корхона ҳузурида ташкил этилган қуйи бўғин вакиллари иштирок этди.

– Туманимизда жорий йилнинг 1-ярмида 75 нафар шахсга нисбатан 57 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган, – дейди Хазорасп туман суди раиси Акбар Аминов. – 14 шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари яхши натижа бермоқда. Ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда халқ ноиблари бўлган депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоят филиалида ҳафтада бир марта партиявий тадбирларни ўтказиш анъанага кирган.

У.Маткаримов

“GM Uzbekistan” AJ даги

бошланғич партия такилоти раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-24 17:27:29

Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда биргина маҳалла профилактика инспекторлари эмас балки катта ҳудудни эгаллаган маҳаллаларда кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда навбатчиликлар ташкил этиш лозим.


Чилонзор туман Кенгаши Мухримов Абдунаби2018-05-24 17:01:15

Ахолининг хуқуқ даражаси юқори бўлса,қонунлар тўлиқ ишлайди ва хуқуқбузарлик кескин камаяди.


ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби МУРОД ЭШНАЗАРОВ2018-05-24 09:55:11

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари яхши натижа бермади албатта.


Тожиев Сардор ЎзЛиДеП Навоий вилоят Хатирчи тумани Ёш либераллар клуби фаоли2018-05-24 09:44:00

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” соҳасидаги устувор вазифалар ижросига бағишланган бундай тадбирларни ўтказилиши халқимизнинг фаровонлигини янада оширади.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-24 09:21:28

Sud va Adliya xodimlari ishtirokidagi tadbir va davra suhbatlarini uyushmagan yoshlar ortasida ham o'tkarib borishimiz kerak.Bu ularning huquqiy bilimlarini oshirishda ijobiy samara beradi.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгшаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири 2018-05-24 09:01:52

Бошланғич партия ташкилотларида бу каби тадбирлар ўтказиш орқали жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олишга эришилаётгани бу ижобий натижа. Партиямиз депутатларининг бу холатларга бефарқ бўлмасдан мана шундай тадбирлар ташкил қилаётганлари халқимизнинг уларга билдирган ишончини оқлаётганларидан далолатдир. Эришилаётган самарали натижалардан рухланган холда ахоли ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозим.


Каттақўрғон туман Кенгаши раиси Джураев Рўзимурод2018-05-24 08:53:18

Жиноят ишлари бўйича вилояти суди судяларининг партиямиз томонидан ўткарилаётган тадбирларда иштирок этиши албатта ўзининг ижобий натижаларини беради.Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб боради.


Илхом ИСЛОМОВ O'zLiDeP НУРОТА туман депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-05-24 05:04:42

Partiyaning sayi-harakati bilan uyushmagan yoshlar birlashtirilib, ularga ham siyosiy ham dunyoviy tushunchalar berib borilmoqda. Kelajak deputatlari guruhi buning yaqqol dalilidir.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 22:16:43

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” соҳасидаги устувор вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишларида депутатлар фаол иштирок этишмоқда.


O.Chutbayev O'zLiDeP Surxondaryo viloyat Kengasgi2018-05-23 19:04:34

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда партия билан ҳамкорликда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари яхши натижа бермоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+