Самарқандлик депутатларимиз йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқишни таклиф қилмоқда (+видео)

23.05.2018, 18:23

Самарқандлик депутатларимиз йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқишни таклиф қилмоқда (+видео)

Халқ депутутлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш  тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича раис ўринбосари Илёс Ҳайдаровнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда вилоятда 1730 гектар ер майдонларида интенсив ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари барпо этилган. Республика миқёсида бу кўрсаткич 7000 гектарни ташкил этади. Шу боис, бугун Жаҳон банкининг 10,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари эвазига чет элдан ҳудуд иқлим шароитига мос 1 миллион дона ёнғоқ, писта ва бодом кўчат навлари келтириб экилмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан мазкур кўчатларнинг касалланишига қарши амалга оширилаётган ишлар, уларни томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйишда учраётган камчиликлар ўрганилди  ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл харакати хавфсизлигини таьминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма бошлиғининг шахсий таркиб бўйича ўринбосари Нурназар Тилобовнинг ҳисоботи эшитилди.  

O‘zLiDeP депутатлари томонидан йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш, йўлларни кенгайтириш, бозорлар олдидаги кўчаларни тартибга олиш, йўл ўтказгичлар ва ер ости йўллари қурилиши,  кўчаларга ведиокамералар ўрнатиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3157
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пиримкулова Гуёхон Холматовна Учкуприк туман Кенгаши БПТраиси2018-05-25 17:08:33

Бу карорни ижросини таъминлаш максадида вилоятларда куплаб интенсив боглар яратилаётганлиги бизни кувонтиради. Карорнинг ижроси натижасида мамлакатимиз иктисодиёти янада ривожланади, фукороларимиз янада бой булади деган умиддамиз.


М.Умаров O‘zlidep Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-24 17:10:16

Депутатларимизнинг таклифлари яхши ҳамма нарсада ҳам тартиб ва қонун қоида бўлагани яхши


Шовот туман Кенгаши 2018-05-24 15:10:02

Бу иш ҳар бир худудда кўриб чиқилса мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Shaxanova Zaynab2018-05-24 12:31:41

O‘zLiDeP депутатлари томонидан йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш, йўлларни кенгайтириш, бозорлар олдидаги кўчаларни тартибга олиш, йўл ўтказгичлар ва ер ости йўллари қурилиши, кўчаларга ведиокамералар ўрнатиш бўйича депутатлик назоратини кучайтиришса максадга мувофик булади.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-05-24 11:27:03

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3025-сонли “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда вилоятда интенсив ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари барпо этилаётганлиги,чет элдан ҳудуд иқлим шароитига мос ёнғоқ, писта ва бодом кўчат навлари келтириб экилаётганлиги қувонарли ҳол.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-05-24 11:04:47

авлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл харакати хавфсизлигини таьминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқиши, йўлларни кенгайтириш, бозорлар олдидаги кўчаларни тартибга олиш, йўл ўтказгичлар ва ер ости йўллари қурилиши, кўчаларга ведиокамералар ўрнатиш бугунги куннинг долзарб мавзусидир.Самарқандлик депутатларнинг талабини қувватлайман.


Вохидова Азиза Хасановна" Кармана туман Фермерлар кенгаши "номли БПТ раиси2018-05-24 10:42:18

Бу борада жуда долзарб масала кўтарилибди албатта йўл борасида камчиликлар кўзга кўринарли даражада эди Юртбошимиз Шавкат Миромонивичнинг ташаббуслари билан кўплаб асосий ва ички кўчаларда фоторадар,камералар ўрнатилди ва бу окилона карорнинг албатта Навоийда натижаси яққол кўзга ташланган. Йўл белгилари,светофорнинг керакли жойларда бўлиши ва йул қоидаларига Хайдовчилар ва пиёдалар бирдай амал қилиши йулдаги нохуш холатларнинг олдини олади.


ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби МУРОД ЭШНАЗАРОВ2018-05-24 09:51:40

Самарқандлик депутатларимизнинг иш фаолиятига омад тилаймиз.


М.Фахриддинов туман Кенгаши депутати2018-05-24 09:26:10

O‘zLiDeP депутатлари томонидан йўл белгилари ва светофорлар жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш, йўлларни кенгайтириш, бозорлар олдидаги кўчаларни тартибга олиш, йўл ўтказгичлар ва ер ости йўллари қурилиши, кўчаларга ведиокамералар ўрнатиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.Ахоли учун шароитларлар яхшилашда янада қулайликлар яратилади деб умид қиламиз.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-24 09:13:55

Hozirda chet davlatlardan valyuta evaziga keltirilayotgan intensiv yong'oq navlarin o'zimizda ko'p miqdorda etishtirish yo'lga quyilsa , bu ko'chatlarning tannarxi arzonlashib yong'oq ekiladigan maydonlar yanada kengayishiga xizmat qilgan bo'lar edi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+