Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси 70 йиллиги

23.05.2018, 18:37

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси 70 йиллиги

Жорий йилнинг 5 майда Президентимиз томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассам.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг Ўзбекистон учун энг катта аҳамиятли томони шундаки, унда белгиланган асосий қоидаларни миллий қонунчиликка имплементация этиш орқали мамлакатимиз бошқа ривожланган таррақий этган демократик давлатлар қаторида ўзига муносиб ўринни эгаллашга эришди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида ўзига хос миллий тизимни яратди ва бу масалада махсус миллий институтлар ташкил этилди. Декларация асосида қабул қилинган ҳалқаро конвенцияларни ратификация қилиш орқали Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан инсон ҳуқуқи сохасида умумэътироф этилган тамойилларга садоқатли эканини яққол намоён этди.

Президентимизнинг 5 майдаги фармони билан 32-банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлиги соҳасида ҳалқаро ҳужжатларга қўшилишидан тортиб, ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир олтита асосий устувор йўналишгача ўрин олган.

Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида бир қатор муҳим халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва ратификация қилиш масалалари ҳам киритилган. Улар қаторида “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”ни ратификация қилиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенциянинг  ҳисобот бериш тартиб-таомилларига ҳамда “Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини таҳқирловчи турларига қарши Конвенция”нинг Факультатив протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги борасида таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Чора-тадбирлар дастурининг инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида эса қамоқдаги ва озодликдан маҳрум этиш жойларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларни кузатиб бориш сохасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ваколатини кенгайтириш масаласи ҳам ўрин олган. Шунингдек, “Бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси, ҳамда Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шу билан биргаликда, инсон ҳуқуқларига оид ҳалқаро конвенцияларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, бу соҳада илмий изланишларни олиб бориш ҳамда маърифий ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор берилган. Хусусан, бу йўналишда мамлакатимизнинг барча пағонадаги таълим муассасаларининг ўқув дастурларига Конституция, ёшлар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини ўрганишга қаратилган дарсликларни жорий этиш  чора-тадбирлар дастурида алоҳида ўрин тутган.

Мухтасар айтганда, мамлакатимиз келажагининг кўзгусига айланадиган тарихий ҳужжат ҳисобланмиш мазкур фармонда аҳолининг барча қатламлари манфаатига мос кўплаб вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб берилганки, уларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига ҳар биримиз муносиб даражада ҳисса қўшмоғимиз шарт.

Иброҳим ХОДЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар

нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Чилонзор туман Кенгаши Мухримов Абдунаби2018-05-24 16:57:28

Суриштириш жараёнида тергов органлари қай даражада инсон хуқуқлари декларатциясига риоя қилаётганлигини назоратга олиш керак.


Андижон туман "Андижон Парфюм"МЧЖ бпт раиси Ш.Каримоа2018-05-24 12:26:15

Президентимиз томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассам акс этган.


O'zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайкулова2018-05-24 12:04:50

Жорий йилнинг 5 майда Президентимиз томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон мазмун моҳияти юзасидан жойларда трағибот-ташвикот ишларини олиб боришимиз лозим.


С.Турғунов Қува туман Кенгаши депутати2018-05-24 11:57:00

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси 70 йиллиги бу халқнинг байрамидир


П.Мусаев Қува туман Кенгаши депутати2018-05-24 11:53:56

“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон биз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари таъминланган ҳамда кафолатланган ҳуқуқий демократик, одил фуқаролик жамиятда яшар эканмиз халқимиз келажакда ҳам бахтли яшашлари учун халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида биз умумжаҳон ташкилотлари томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатни аҳолига тарғибот қилишимиз керак


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-05-24 11:27:16

Президентимиз томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон биз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари таъминланган ҳамда кафолатланган ҳуқуқий демократик, одил фуқаролик жамиятда яшар эканмиз халқимиз келажакда ҳам бахтли яшашлари учун халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида биз умумжаҳон ташкилотлари томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларини тан олишимиз ва албатта мамлакатимизда жорий этиб, кенг тарғиб этишимиз зарурдир .


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-05-24 11:21:21

Президентимизнинг мазкур фармони билан юртимизда инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик базаси янада такомиллашишини эшитиб хурсанд бўлдик. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси ва Ўзбекистон Конституцияси бир-бирини инкор этмайдиган, аксинча қўллаб қувватлайдиган ҳужжатлардир.


Жўрақулова Маҳбуба ЎзЛиДеП Хатирчи туман бўлими аёллар қаноти фаоли 2018-05-24 09:24:25

Бугунги кунда мамлакатимиз бошқа ривожланган таррақий этган демократик давлатлар қаторида ўзига муносиб ўринни эгаллашга эришди. Халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этилишини қўллаб қувватлаймиз.


М.Мелибоев-Тошлок тумани депутати2018-05-24 09:01:06

Президентимизнинг 5 майдаги фармони билан 32-банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлиги соҳасида ҳалқаро ҳужжатларга қўшилишидан тортиб, ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир олтита асосий устувор йўналишгача ўрин олган.Ушбу халқаро ҳужжат талабларига Ўзбекистон қонунчилиги тўлиқ мос келишини англатади.


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-24 08:56:56

2018 йил 5 майда Президентимиз томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш дир.Мамлакатимиз келажагининг кўзгусига айланадиган тарихий ҳужжат ҳисобланмиш мазкур фармонда аҳолининг барча қатламлари манфаатига мос кўплаб вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб берилганки, уларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига ҳар биримиз муносиб даражада ҳисса қўшимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+