Манасда бошланган эзгу ташаббус Форишда кенг қулоч ёймоқда

24.05.2018, 10:18

Манасда бошланган эзгу ташаббус  Форишда кенг қулоч ёймоқда

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган “Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қувонарлиси, бундай савобли ишларга давлат ташкилоти қатори, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда. Партиямиз фаоллари бу гал Фориш туманидаги “Хонбанди” қишлоғига боришди.  

–Партия вакилларининг шунча юмушлардан ортиб хонадонимизга келиб, ҳолимиздан хабар олганидан тўғриси, кўнглим тоғдек кўтарилди, – дейди 1-гуруҳ ногирони Муҳриддин Туроповнинг онаси Муҳаббат Зикриллаева. – Депутатлар ҳам ёшларимиз ҳам умридан барака топсин, доимо соғ бўлсин. Негаки, илгари оддий қишлоқ аҳлига бу қадар юксак эътибор кўрсатилмаган. Шукрки, ҳаммаси ўзгарди, ҳозир давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларининг аҳоли орасида юриши оддий ҳолга айланиб қолди.

Ҳашар давомида партия “Ёшлар қаноти” фаоллари кам таъминланган оилалар ҳолидан  хабар олиб, уларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

                        Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Миришкор туман Ўзбекистон БПТ фаоли Бобомуродов Дилшод2018-05-28 09:36:49

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ҳаётга тадбиқ этилаётган янги тизим “обод қишлоқ” дастури бўйича бошланган ишлар Ўзбекистонимизнинг барча қишлоқларида яшовчи аҳолининг кайфиятини кўтариб уларни ҳам бунёткорликка чорламоқда


Жамшид2018-05-25 10:57:35

Президентимиз ташаббуслари билан ҳаётга жорий этилаётган “Обод қишлоқ” дастури чекка қишлоқларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида янги саҳифа очиб бермоқда.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-25 10:30:32

Президентимиз ташаббуси билан халқимиз турмуш тарзини юқори даражага олиб чиқадиган қатор дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Шу жумладан ҳаётга жорий этилаётган “Обод қишлоқ” дастури хам олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида катта ўзгариш қилмоқда.Бундай савобли ишларга партиямиз хам фаол иштирок этаётгани бизни қувонтиради.


Навоий шаҳар Янгариқ МФЙ2018-05-24 17:31:57

Партиямиз ташаббускорлари томонидан қилинаётган савобли ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Зеро савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-24 17:31:15

Партиямиз фаолларининг халқимиз дардидан хабар олиши кучли фуқаролик жамият сари қўйилган қадамдир.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-24 17:31:06

Президентимиз ташаббуслари билан ҳаётга жорий этилган “Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудлардаги кишлокларни замонавий куринишини ва ахолини турмуш тарзини юксалишига хизмат килади.


Сергели тумани фаоли Аманов Наркучкар Чориевич2018-05-24 17:28:00

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган “Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Шоира Эшбоева, Навоий вилояти 2018-05-24 16:54:26

"Obod qishloq" dasturi doirasida olib borilyotgan ishlarda partiyamizning faol ishtiroki bugun olib borilayotgan islohatlarni hayotga tatbiq etishda faolligimizni ko'rsatib turibdi.Partiyadoshlarimiz "Obod qishloq" dasturi orqali nafaqat qishloqlar obodligiga balki ko'ngillar obodligiga ham xizmat qilayotganidan minnatdormiz.


Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Абдували Холиқов2018-05-24 16:23:20

"Обод қишлоқ" дастури доирасида бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Давлат ва нодавлат ташкилотлари барчаси бир бўлиб, қишлоқларимиз ободлиги учун ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Тез орада Юртимизда "Манас" каби обод қишлоқлар кўпайиб кетади.


М.Ахмадалиева Қува туман Кенгаши депутати2018-05-24 15:26:15

"Обод қишлоқ" Дастури жуда халққа қайишадиган қарор бўлди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+