Ҳаракатлар стратегияси - юрт ободлиги, эл фаровонлиги йўлида

09.06.2017, 18:41

Ҳаракатлар стратегияси - юрт ободлиги, эл фаровонлиги йўлида

Ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берган 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг  ижроси жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Стратегиянинг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналиши бўйича автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 102 млрд. сўмлик ишлар бажарилди. 1130,4 км ички хўжалик йўллари, қишлоқ ва овуллар кўчалари тўлиқ ва жорий таъмирланди.

Мазкур амалий ишлар натижаси тўғрисида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “GM Uzbekistan” AJ вилояти филиалида “Ҳаракатлар стратегияси – ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида батафсил тўхталиб ўтилди.

—Бугунги давра суҳбатида бевосита йўлсозлик ва автомобилсозлик фаолиятига оид соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, қолаверса, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қатор янги фармон, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти борасида ҳам иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашдик, - дейди Халқ депутатлари Хазорасп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакили Собир Жуманиязов. Айниқса, Ш.Мирзиёевнинг “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва унда келтирилга қатор вазифалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мунозарада сўз олган “GM Uzbekistan” АЖ Хоразм вилояти филиалидаги партиянинг бошланғич ташкилоти раиси Улуғбек Маткаримов Президентимиз бошчилигида мамлакатимиздаги ҳар бир соҳа қатори йўлсозликка ҳам қаратилаётган эътибор натижасида 2017 йил бутун республика миқиёсида 2700 километр, 2018 йилда эса 2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиь йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш режага киритилганлиги улкан бунёдкорлик эканлигини ҳамда жорий йилнинг 26 май куни Президентимизнинг “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фаолият йўналишида янги саҳифани очиб берганлигини қайд этди. Ўз сўзида юртимизда ишлаб чиқараётган автомобильллар равон ва кўркам кўчаларга янада салобат бағишлашини фахр билан таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда Давлат дастури доирасида вилоятдаги партия депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган амалий ишлар билан ҳам таништириб ўтилди.

Вилоятдаги партия депутатлик гуруҳи томонидан жорий йил биринчи чорак давомида 220 та депутатлик сўрови, 64 та депутатлик гуруҳи ташаббуслари билан халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида мансабдор шахслар (органлар) ҳисоботларининг эшитуви ҳамда 20 та Халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритилган таклифларнинг мазмун-моҳиятини иштирокчилар қизғин муҳокама этиб, партия ва депутатлик гуруҳи фаолиятига оид қатор таклифларни ўртага ташлашди.

Дурдона Қобулова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+