O‘zLiDeP депутатлари кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида МТМни жойлаштириш масаласини маҳаллий Кенгаш сессияга олиб чиқмоқчи (+видео)

24.05.2018, 14:58

O‘zLiDeP депутатлари кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида МТМни жойлаштириш масаласини маҳаллий Кенгаш сессияга олиб чиқмоқчи (+видео)

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар Мактабгача таълим муассасаси Самарқанд шаҳар бўлими мудири Баҳром Маҳматқуловнинг ҳисоботини тинглади.

– Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 108 та мактабгача таълим муассасаси бор, – дейди Б.Маҳматқулов. – Айни чоғда шаҳардаги жами 21 минг 301 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 694 нафари нодавлат, 150 нафари ИИБга қарашли МТМларга, қолганлари эса давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланмоқда. МТМларда 1375 нафар педагог ходим фаолият кўрсатмоқда.

Йиғилишда Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “”Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича нодавлат МТМ тармоғини кенгайтириш бўйича Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, соҳада ютуқлар билан бир қаторда талай камчиликлар ҳам борлиги қайд этилди. Жумладан, шаҳардаги МТМларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, кутубхона ташкил этиш, янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида МТМни жойлаштириш борасида бир қатор муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

Йиғилишда мавжуд муаммоларни Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун келишиб олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-28 09:43:14

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи ва энг асосий бўғинидир. Мутахассисларнинг илмий хулосасига кўра, инсон ўз умри давомидаги барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шу боис болаларнинг соғлом ва билимли, етук кадрлар бўлиб вояга етишида боғча тарбияси жуда муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда, Нуробод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфида 5 та давлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, МТМлари кесимида жами қуввати 590 ўринни ташкил этади. Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги МТМда 3-7 ёшли болалар 13202 нафар, қамраб олинган 3-7 ёшли болалар 6.4% ни, қамраб олинмаган 3-7 ёшли болалар 93.6% ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли ҳамда 2017 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 991-сонли Қарорларига асосан 2018 йилда туманда давлат-хусусий шерикчилиги асосида Нодавлат МТМ тармоғини кенгайтириш бўйича 4 та мактабгача таълим муассасалари қурилиши бошлаб юборилган.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-26 04:11:35

Deputatlarimiz bu masalani sessiyga kiritib ijobiy natijaga erishsalar ,bolajonlarimiz uchun ham,ularning ota onalari uchun ham ajoyib tuhfa bo'lar edi.Ko'plab yangi ish o'rinlari yaratilar edi.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-25 19:28:14

Кун тартибига долзарб масала қўйилган ва муҳокама қилинган. Албатта масалани шаҳар кенгаши сессияси даражасига олиб чиқиш ва сессиянинг қарорини қабул қилинишига эришиш, қабул қилинган қарор ижроси устидан фаол тизимли депутатлик назорати ўрнатилиши лозим.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 17:00:48

Бу ота-оналар учун кулай, болалар учун хавфсизлик таъминланади. Депутатларни ишига мувоффакият тилаймиз.


ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби МУРОД ЭШНАЗАРОВ2018-05-25 14:24:16

Cамарқандлик депутатлар иш фаолиятига омад тилаймиз.


Д..Абдуллажанова2018-05-25 13:05:30

Ҳозирда бюджет ҳисобидан молиялаштирилувчи МТМлар ўз ҳудудидаги аҳолини қамраб олиши жуда мураккаб масала. Талабга жавоб берадиган шахсий МТМлар сонини кўпайиши яхши, албатта. Бугунги кунда МТМларга кадрларни танлаш масаласи ҳам ўта муҳим.


ЎзЛиДеП Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби Шобеков Анвар2018-05-25 12:07:12

Депутатлар долзарб масалалардан бирини кўтаришибди, чунки бу тизим кўп йиллар эътибордан четда қолган ва издан чиқган эди


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши Хислат БПТ2018-05-24 20:08:56

Махаллаларда болалар учун кулай таълим муассасасини купайиши ота оналар учун анча енгилликларни яратади


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши аъзоси Зохидова Малохат2018-05-24 20:06:02

Депутатларимиз долзарб масалани ечимини олдинга суриб уз максадларига эришишга интилмокдалар.Мактабгача таълим муассасасини янада такомиллаштириш долзарб керакли масалалардандир.


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши Фаоли Янгибоев Нурбек2018-05-24 19:38:41

Хозирги кунда депутатларимиз фаоллиги ошгани хаммамизни кувонтирмокда.Керакли муаммоларни эшитувга олиб чикишгани мактовга сазовордир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+