Махсус Wi-Fi, bluetooth ва radio модули ихтирочиси “Ёш инновациячи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиби бўлди (+видео)

24.05.2018, 16:09

Махсус Wi-Fi, bluetooth ва radio модули ихтирочиси “Ёш инновациячи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиби бўлди (+видео)

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқчиларида ғолибликни қўлга киритган 60 нафар ёш ихтирочи қатнашди.

– Мазкур танловга махсус Wi-Fi, buluetooth ва radio модулли лойиҳам билан қатнашдим, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби Олег Никитин. – Лойиҳамнинг қулайлик томони шундаки, у кўп функцияларни ўзида жамлаган. Шу боис, лойиҳа ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди ва иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Азамат Ҳамроев Зангиота туман Агро саноат касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. Тиниб-тинчимас бу ёш ихтирочи болаликдан янги-янги лойиҳалар устида ишлашни яхши кўради. Шу сабаб, у ишлаб чиққан лойиҳа иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди.

– Мен ишлаб чиққан лойиҳа қишлоқ хўжалик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди ёш ихтирочи. – Чунки Жанубий Американинг ёввойи помидор кўчатини ўзимизнинг жайдари помидор кўчатига пайванд қилинса, икки баробар кўп ҳосил олиш мумкин. Яна бир муҳим томони, турли касалликларга барҳам берилади ва сифатли маҳсулотлар етиштирилади.

Шунингдек, танлов иштирокчилари “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи” ҳамда  “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

Танловда ғолиб ва совриндорларга партия вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели тумани Кенгаши аппарат раҳбари Р.Нурқулов2018-05-25 15:29:27

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига муносиблар қатнашиб ғолиб бўлишларини тилаймиз. Шаҳар,туман ва вилоятларда иштирок этганларга ҳам омадлар тилаймиз.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-25 14:22:34

Ёшлар бўлимининг "Ёш инновациячи" кўрик-танлови жуда ҳам чиройли ўтибди. Ушбу лойиха орқали янги янги ёш ихтирочилар ва янги кадрлар партия атрофида бирикадилар. Бу кўрик-танловни бошқа вилоятлар ҳам шундай чиройли ўтказишида омад тилайман.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-05-25 11:28:43

"Ёш инновациячи" кўрик танлови иштирокчиларига омадлар O'zLiDeP томонидан ўтказилаётган ушбу кўрик танлов ёш инновациячиларимизни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш бу келажагимизнинг пойдевори мустаҳкам бўлишида роли катта. Ёшлар ўзимизни кўрсата олишимиз ва берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз Мухтарам Юртбошимизнинг бизга билдирган ишочларини оқлашимиз хар биримизнинг бурчимиздир аслида.


М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-25 11:28:41

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига Коракалпогистон Республикаси, туман, шаҳар ҳамда вилоятлардан иштирок этган катнашчиларга омадлар тилаймиз.Бунака танловлар ёшларимизни янада уз устиларида купрок ишлаб улар орасида ракобат яхши натижаларга эришишга чорлайди. Келажакка куйилган пойдевор мустахкам булишини аник биламиз.Ёшларимизни хозирдан шундай иновацион проектлар билан курикларда катнашиши хаммамизни кувонтирмокда .


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-25 10:21:41

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови каби танлов ва лойихалар иқтидорли ёшлар ва ўсмирларни муносиб бахолашга ёрдам беради ва келажакда уларни янада янги ихтиролар яратишларига ундайди.


Гулмира Амирова СТМ2018-05-25 10:03:16

Бундай кўрик танловлар ёшларимизнинг келажаги йўлида хизмат қилади. Уларга янги инвацион ғояларнинг ривожалнишига турки бўлади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-05-25 09:36:16

"Ёш инновациячи" кўрик танловининг шу кунларда вилоят бочқичлари катта қизиқиш билан ўтказилмоқда. Танлов иштирокчиларига омад тилайман. Республика босқичида энг мукаммал ишланма ва лойиҳалар намойиш этилишига ишонаман.


М.Хайитбоев. Шовот туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.2018-05-25 09:27:55

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг республика босқичига муносиблар қатнашиб ғолиб бўлишларини тилаймиз. Туман ҳамда вилоятда иштирок этганларга хам омадлар тилаймиз.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 09:25:14

"Ёш инновациячи" кўрик-танлови орқали мамлакатимизнинг барча худудларидаги ёшлар ўз имкониятлари ва салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлдилар


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-25 09:21:48

O'zLiDeP томонидан ўтказилаётган ушбу кўрик танлов ёш инновациячиларимизни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш бу келажагимизнинг пойдевори мустаҳкам бўлишига далолатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+