Элчи O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши фаолияти билан танишди

24.05.2018, 10:34

Элчи O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши фаолияти билан танишди

Урганч шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ш.Сафарбоев билан учрашди.

Унда меҳмон O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиявий лойиҳаларни амалга оширилиши борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан  танишди, шунингдек томонлар ўртасида икки мамлакат худудлари ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, бу жараёнларда сиёсий партияларнинг роли тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Е.Утемуратов сўз олиб, Қозоғистон Республикасида жамият ҳаётини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича тўхталди ҳамда Хоразм вилоятига ташрифидан кўзланган мақсадлар ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳамда муштарак мақсадлар янгича босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди.

 Ўз навбатида сиёсий партиялар ҳам икки мамлакат ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувлардан кўзда тутилган долзарб вазифаларни ҳаётга жорий этишда фаол иштирок этишлари зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Хусусан, Хива ва Олма-ота шаҳарларини биродарлашган шаҳарлар даражасига олиб чиқиш, Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида Хоразмнинг туристик ва зиёрат салоҳиятини тарғибот этувчи бурчаклар ташкил этиш, ўзбекистонлик журналистлар билан мамлакатлар туристик имкониятларини кенг ёритишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

С. Машарипова УзЛиДеП Хива шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 19:43:23

Мамлакатларимиз уртасидаги узаро дустона муносабатлар жадал ривожланишига чин дилдан ишонаман.Мавжуд улкан салохият узаро манфаатли ва самарали илмий-техник,иктисодий ва маданий алокаларни янада жадал ривожлантиришга хизмат килади.


G.Ro'ziyeva O'zLiDeP Zarafshon shahar bo'limi "Ayollar qanoti" gurux raxbari.2018-05-25 15:47:11

Xalqimiz azal-azaldan do'stlik va mehmondo'stlik kabi qadriyatlar bilan yashab kelgan. Bugungi kunda yanada rivoj topayotgan davlatlararo hamdo'stlik bardavom bo'lsin. Bunday aloqalar davlatlar o'rtasida amalga oshirilayotgan ishlarni yangi bosqichlarga olib chiqishiga ishonamiz.


Шовот туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 10:14:01

Урганч шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ш.Сафарбоев билан учрашиши дўстона алоқаларни янада мустахкамласин.


O`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари. М. Абдиримов2018-05-25 09:29:29

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Шавкат Сафарбоев билан учрашуви, икки мамлакат ўртасидаги амалга оширилаётган ишларни янгича босқичга олиб чиқишига ишонамиз.


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-05-24 19:26:12

Дўстлик, ҳамжиҳатлик, биродарлик ҳалқлар ўртасидаги азалий қадриятлардан биридир. Сиёсий майдонда Ўзбекистон ўзгача қиёфада акс этмоқда бу нафақат пойтахтимизда балки чекка ҳудудларда ҳам ўз исботини топмоқда. Ўйлайманки бундай дўстона учрашувлар бошқа қўшни давлатлар билан ҳам давом этади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+