O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ажрим ёқасидаги ёшларни яраштирмоқда

25.05.2018, 15:19

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ажрим  ёқасидаги ёшларни яраштирмоқда

Пахтаобод тумани, “Шовруқ” маҳалласида яшовчи Бозоровлар оиласидаги нотинчлик маҳалладагиларни ҳам хавотирга солгани аниқ. Акс ҳолда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда бу масала кўтарилармиди?

Ўрганишлар натижасида ёш оила арзимаган сабаб билан 2,5 йил давомида пароканда бўлаётгани аниқланди. Оила устуни ҳисобланган эркакнинг биргина қалтис гапи билан никоҳ қўрғонига дарз кетишига бир баҳя қолди.

–Оила муқаддас даргоҳ, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Халилова. – Унинг мустаҳкамлигига ҳар икки томон бирдек жавобгар. Оилада эр шоҳ, хотин вазир вазифасини аъло даражада бажарсагина, уни синдириб бўлмайди. Шу боис ушбу оилани тиклаш учун маҳалладаги намунали оилаларни ибрат сифатида кўрсатдик, узоқ йиллар чиройли ҳаёт кечириб келаётган оила соҳиблари ташрифини уюштирдик. Мутасаддилар кўмаги билан бирга, ниҳоят, оилани қайта тиклашга эришдик.

“Зиёли” маҳалласида ҳам шундай оила эътиборни тортди. Абдумажидовлар  оиласи атиги 9 ой турмуш қургану, арзимас жанжал билан ажрим ёқасига келган. Ёшлар оиладаги ўзаро ҳурмат, қайнота-қайнонага эъзоз, никоҳ муқаддаслиги тўғрисидаги тушунчаларга лоқайд қараганлиги улар билан суҳбатларда яққол кўринди.

Ўртада туғилган фарзанд ҳам оилани тиклаш учун сабаб бўлолмагани дилни оғритади. O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ёш оила сақлаб қолинди.

                   Умидахон Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-28 15:07:00

OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан олиб борилаётган бундай саховатли ишларида куч кувват ва омад тилайман


O'zLiDeP Томди тумани булими ижрочи котиби Ерлан Курманбаев2018-05-27 11:43:10

Партиянинг "Аёллар қаноти" томонидан ана шундай хайрли тадбирларнигг утказилиши юртимизда қанчадан-қанча оилаларнинг бузулиб кетишининг олдини олади. Аёллар қанотига бундай тадбирларни кўпроқ ўтказишини истаб қолардим.


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-26 11:39:01

Партия томонидан ўтказилаётган ана шундай хайрли тадбирлар қанчадан-қанча оилаларни асраб қолади.Аёллар қанотига бундай тадбирларни кўпроқ ўтказишини истаб қолардим зеро қанча оилаларга ўрнак бўларди.


Ш.Облокулов Хатирчи туман партия фаоли2018-05-25 18:08:45

Партиямиз томонидан кейинги вақтларда олиб борилаётган лойихаларни яратилиши бу бугунги кундаги хаёт тажрибасидан олинган десак хато булмайди Юртбошимизни хар бир қарори ва қонунларимиз мухокамадан ўтмасдан қолмайди бугунги тадбир хам шулар жумласидандир.Хар қандай фарзан ота онаси билан бирга булишни хохлайди ёш мургакларни қалбини синдирмайлик азизларим


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-05-25 17:55:01

Юртимизда яна бир савоб ишни амалга оширилиши партиямизнинг ҳалқ олдидаги ишончи ошмоқда.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 17:26:42

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг ушбу ҳайрли амали барчага ўрнак бўлишини тилаймиз.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-25 17:16:39

"Аёллар қаноти" томонидан яна бир савоб ишни амалга оширилиши партиямизнинг ҳалқ олдидаги ишончи ошишига олиб келади.


Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-05-25 16:53:35

Оила ҳақиқатдан ҳам муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Партиямиз аёллар қаноти томонидан бир оиланинг ажралиб кетишдан сақлаб қолиниши тахсинга сазовардир.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-05-25 16:52:42

Оила муқаддаслиги тўғрисидаги тушунчаларни аввало кексалар тушуниб, кейин ёш келин-куёвларга ҳаёт тажрибаси давомида орттирган тажрибасидаги мисолларни келтириб, муросага келтирсалар нур устига аъло нур бўлар эди.


Madina Bekmatova ÒzLiDeP Navoiy viloyat Kengashi xodimi2018-05-25 16:43:29

ÓzLiDeP "Ayollar qanoti" tomonidan olib borilayotgan bunday tarģibot-tashviqot ishlari albatta ózining ijobiy natijasini beradi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+