Симсиз электр энергияси узатиш қурилмаси ихтирочиси “Ёш инновациячи” танловининг республика босқичида қатнашади

25.05.2018, 15:39

Симсиз электр энергияси узатиш қурилмаси ихтирочиси “Ёш инновациячи” танловининг республика босқичида қатнашади

Илмга чанқоқлик, янгиликка интилиш, яратиш иштиёқи – янгидан-янги инновацион ғояларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Мирзачўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Эгамберди Авлонбердиев ёш бўлишига қарамай, кўпдан бери янги инновацион ғоялар устида иш олиб боради. Танловда у ишлаб чиққан лойиҳа ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

– Ҳозирда “Масофадан симсиз электр энергияси узатиш қурилмаси” лойиҳаси устида иш олиб бораяпман, – дейди у. – Лойиҳани яратишдан мақсад  электр энергияси узилишларининг олдини олиш, электр энергияси сарфини камайтириш, узлуксиз электр энергиясини етказиб беришдан иборат. Агар ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилса, беҳуда электр энергияси сарфи камаяди, келгусида аҳоли ва барча саноат тармоқларига электр энергия етказиб беришдаги камчиликлар бартараф этилади.

Танловда Эгамберди Авлонбердиевдан ташқари, Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Абдувоҳид Шодиев ҳамда Зарбдор мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Қодирий Сафаровлар танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.    

Олим НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1799
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yusupov Alijon2023-06-07 17:36:12

yosh ixtirochi Egamberdi Avlonberdiyevni telefon raqami kerak


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-25 19:43:14

Агар фақатгина электр энергияни бевосита истеъмолчига етиб боришда электр симлардаги йўқотиш 12% ни ташкил этишни ҳисобга олсак, бу лойиҳанинг нақадар муҳимлиги яққол намоён бўлади. Бу каби жаҳоншумул ихтироларни кашф этаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг таъбир жоиз бўлса, муқаддас бурчимиздир.


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи тумани2018-05-25 18:04:05

Ёшларни ўз бизнесини ривожлантириш ва ихтироларини яратишда кумаклашиш эртанги кунимизни ривожланган технологиялар даври хисобланиши учун заминдир


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-05-25 17:56:44

Юртимизда ихтидорли ёшлар сафи кенгайсин.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-25 17:04:23

Партиямиз томонидан ўтказилаётган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови илмга чанқоқ, ёшларимиз орасидан янгидан-янги инновацион ғояларни яратаётган ёшларимизни ишларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда. Раҳмат Сизга тадбир ташкилотчилари.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-25 16:03:21

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги алоҳида аҳамиятга эга


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Жаҳонгир Баҳодирович2018-05-25 15:55:00

Худо хохласа бизнинг Зарбдордаги иштирокчимиз Сафаров Қодирбек танловнинг Республика босқичида ҳам фахрли ўринларни эгаллайди деган умиддамиз. Олимжон ака сизга рахмат чекка худуддаги ёшларимизни юзага чиқариётганиз учун


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+