O‘zLiDeP депутатлари Сурхондарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисоботидан қониқди

25.05.2018, 16:21

O‘zLiDeP депутатлари Сурхондарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сурхондарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Нормўминовнинг ҳисоботи тингланди.      

Ж.Нормўминов солиқлар турини қисқартириш ва солиқ юкини енгиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталар экан, биринчи навбатда, йирик корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 7,5 фоиз, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлари 8 фоизга қисқартирилганини маълум қилди.  Шунингдек, ўсимлик ёғи бўйича акциз солиғини 50 фоизга қисқартириш ҳисобига фермерлар даромадини кўпайтириш мақсадида пахта толаси ва чигит нархи оширилганини айтди.

– Вилоятнинг 2018 йилги маҳаллий бюджет харажатлари 1 трлн. 879.9 миллиард сўм бўлиб, шундан иқтисодиёт харажатларига қарийб 79.2 миллиард сўм ажратилди, – дейди Ж.Нормўминов. – Бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошган. Шунингдек, вилоятнинг туман, шаҳарларини ободонлаштириш, халқимиз турмуш тарзини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 52.9 миллиард сўм ажратилган.

Йиғилишда шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи пасайтирилиб, шахсий жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига ажратма миқдори амалдаги 1 фоиздан 2 фоизга оширилгани, таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг умумий қиймати 3,5 фоиздан 3,2 фоизга камайтирилгани таъкидланди.

  Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ,

                                          O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвар Бекмуродов O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-30 16:30:58

Депутатлик гурухида мансабдор шахсларни хисоботларини эшитиш билан бир қаторда мавжуд муаммоларни хал этишда депутатларни бирдан бир вазифаси булиб нафақат хисоботини эшитиш балким амалий ёрдам берса ижобий натижага эришга бўламиз.


Тургунова Дилфуза Номоновна Учкуприк туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-28 12:40:46

Депутатлик гурухи эшитувларини утказиш натижасида мамлакатимизнинг иктисодий ривожланишига хам хисса кушиляпти деб уйлайман.Айникса Молия бошкапмасининг хисоботида бу яккол кузга ташланяпти.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-25 19:15:22

Бу яхши албатта. Лекин ҳамма жойда ҳам молия бўлимлари ҳисоботларидан депутатлар қониқиш ҳосил этишгани йўқ. Масалан, апрел ойининг охирида бўлиб ўтган Нуробод туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари ҳисоботи қониқарсиз деб топилди ва келгуси йиғилишда эшитиш тавсия этилди. Бу ҳолат ҳали ижроия ҳокимият органлари раҳбарлари сиёсий савиясининг пастлигини кўрсатади.


Тоштемир Сафаров Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-05-25 18:01:18

Мансабдор шахсларни депутатлик гурухида хисоботларини эшитиш билан бир қаторда тумандаги мавжуд муаммоларни хал этишда биз депутатларни бирдан бир вазифамиз булиб нафақат хисоботини эшитиш балким амалий кумак берсак нақадар юртмизни ривожланишига қушган хиссамиз билан фахрланган булардик


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-25 17:52:33

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг эшитувларини янада кўпайтириб муаммоли масалалар юзасидан ечим топишимиз лозим бўлади


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-25 16:50:10

Барча ҳудудлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаоллиги алоҳида ажралиб туради. Депутатлик гуруҳи йиғилишида кўрилган масаллар юзасидан маълумотларни аҳолига етказиш каби масъулияти депутатларимиз зиммасидадир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+