Чилонзорда нуронийлар учун “50 +” номли клуб ташкил этилди

25.05.2018, 16:49

Чилонзорда нуронийлар учун  “50 +”  номли клуб ташкил этилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Муксинов ташаббуси билан “Халқлар дўстлиги” ва “Дилобод” маҳалласида яшовчи нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +”  номли клуб ташкил этилди.

Клубнинг очилиш маросими “Халқлар дўстлиги” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга клубнинг мақсади ва имкониятларини ёритиб берувчи презентация тақдим этилди.

–Ушбу клубни ташкил этишдан кўзланган мақсад нуронийларнинг  вақтини мароқли ўтказишдан иборат, – дейди А.Муксинов. – Клубнинг аҳамиятли томони шундаки, уда аъзолар ҳар ҳафта учрашиб, бир-бирлари билан суҳбат қуради, мароқли ҳордиқ чиқариш баробарида ўзини қизиқтирган турли мавзуларда фикр алмашиш имконига эга бўлади.  

Тадбир сўнггида иштирокчилар учун кўнгилочар концерт дастури намойиш этилди.  

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши махмудов А.2018-06-02 09:30:36

Нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +” номли клуби бизнинг қарияларимизни қанчалик хурмат қилишимизни белгисидир. Бунақа клубларни кўпайтиришимиз зарур.


Яккасарой туман Кенгаши Агзамходжаев С2018-06-02 09:25:32

Нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +” номли клубни ташкил этилиши бу кекса ёшдагиларга хурмат ва эхтиромни намунаси.


Яккасарой туман Кенгаши Аслонов М.2018-06-02 09:23:59

Нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +” номли клуб жуда ҳам яхши уйланган клубдир.


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-06-02 09:23:12

Нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +” номли клуб ташкил этилиши бу қарияларимизга бўлган эътибордир.


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-06-02 09:13:51

Нуроний ва нафақа ёшидаги фуқаролар учун “50 +” номли клублар ташкил этиш яхши бир амлиёт. Бунақа клубларни хамма ерда ташкил этиш лозим


O'zLiDeP Zarafshon shahar bo'limi Ayollar qanoti gurux raxbari G Ro'ziyeva2018-05-28 11:15:27

Har bir amalga oshirilayotgan ish inson manfaatlari, uning har bir kuni baxtli o'tishi uchun xizmat qilayotgani barchamizni birdek quvontiradi. Nuroniylar bor ekan tinch totuv hayotimizga, baxtli kunlarimizga nurlar yog'ilaveradi. Ularni duoga ochgan qo'llari bizning kuchimizga kuch qo'shadi. Ushbu xayrli ishlarni amalga oshirishda o'z hissasini qo'shayotgan deputatlarga doimo omad tilaymiz.


Мақсудов А. Сергели тумани фаоли2018-05-26 10:36:52

Ҳайрли иш бошлашибди, давомийлигини тилаб қоламан.


Жовлиев Улуғбек Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-05-26 08:31:26

Қариси бор уйнинг пари бор дейганидек, нуронийларни эъзозлаб ва ўйлаб ташкил этилган “50 +” номли клубнинг келгусидаги ишларига омадлар тилайман...


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-26 04:27:38

Bu klubning ochilishi e'tiborga loyiq ish bo'libdi.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-26 00:10:58

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тақсинга сазовор иш қилинган инсон борки ҳамма қарийди. Бундай клубнинг аҳамиятли томони шундаки, аъзолар ҳар ҳафта учрашиб, бир-бирлари билан суҳбат қуради, мароқли ҳордиқ чиқаради, ўзини қизиқтирган турли мавзуларда фикр алмашиш имконига эга бўлади. Ёш авлот тарбиясига катта мактаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+