O‘zLiDeP кўмагида Б.Мавлонов 1 ярим миллион сўм маошлик ишга жойлашди

25.05.2018, 17:33

O‘zLiDeP кўмагида Б.Мавлонов  1 ярим миллион сўм маошлик ишга жойлашди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлашнинг инновацион усуллари” мавзуида амалий семинар ўтказди.

Семинарда иштирокчилар тумандаги “Контекс” ҳамда “Самотекстиль” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда бўлиб, у ердаги иш фаолияти, бўш иш ўринлари билан яқиндан танишди.

– Коллежни тамомлаб, ҳарбий хизматга бориб келдим. Лекин ҳозирга қадар қизиқишим бўйича бирор иш тополмаётган эдим, – дейди Б.Мавлонов. – Семинар доирасида тумандаги “Контекс” ишлаб чиқариш корхонасига уюштирилган саёҳат давомида шу корхонада ишга жойлашдим. Шу куннинг ўзида меҳнат шартнома имзоланди. Корхона таклиф этган маош ҳам мени тўла қаноатлантирди. “Контекс” менга 1 ярим миллион сўмга яқин маош беришга рози бўлди.   

– “Контекс” корхонаси 500 иш ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у ерда 450 нафар, “Самотекстиль”да эса 120 иш ўрнига эга, – дейди партия вилоят Кенгаши етакчи консультанти Дилмурод Собиров. – Лойиҳамиз доирасида вақтинча ишсиз юрган йигит-қизларнинг аксарияти ана шу корхоналарга ишга жойлашди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокимлиги, Бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари туман филиаллари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар масъулларидан батафсил жавоблар олдилар.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    821
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xudoyberdiyeva Mohidil 2018-05-28 11:04:14

"Sen ham faol yoshlar safidasan!" loyihasi barcha viloyat, tumanlarda o'tkazilishi kerak deb bilaman, chunki Yoshlar qanoti tomonidan o'tkazilgan amaliy seminar ko'plab yoshlarni ish bilan ta'minlanishida yordam berishi mumkin. Yoshlar taqdiri bu vatan taqdiri demakdir.


Абдуллаев Дилшодбек -O’zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-28 09:15:41

Ёшлар учун берилаётган бундай имкониятлар албатта бесамар кетмайди. Бандлиги таминланган ёшлар эса ўз оиласи бюджетига хисса кўшиш каби хислари шаклланади. Бундай амалий ишлар янада кўпаяверсин.


Жовлиев Улуғбек Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-05-26 08:26:58

Бу ишлар аввло пртиямизнинг ажойиб лойхалари ва партиямиз ходимлари жонбозлиги самараси дей ўйлайман ва бу каби “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойхаларини кўпайтиришимиз ва ишсиз бўлган тенгдошларимиз тақдирига бефарқ бўлмаслимиз лозим...


Каримова Рано2018-05-25 18:52:51

Бандлик масаласи ҳозирда жойларда энг долзарб масала бўлиб турибди, шу каби амалий семинарлар кўпроқ ташкил этишимиз лозим


Жасур Рустамов (Навоий шахар)2018-05-25 18:51:25

Бандлик масаласи ҳозирдажойларда энг долзарб масала бўлиб турибди, шу каби амалий семинарлар кўпроқ ташкил этишимиз лозим


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-25 18:16:55

Ёшларнинг иш билан банд бўлгани яхши оиласига рўзғорига ёрдами тигади


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-25 18:11:17

Жойларда ўтказилиб келинаётган сайёр қабулларда аксарият саволлар ва мурожаатлар бандлик масаласига тўғри келади. Бандлик масаласи энг глабал масала бўлиб турибди. O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар орқали мана шундай битта самарга эришсак бу жуда катта иш.


Ўктам Қорабоев- ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 18:09:28

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлашнинг инновацион усуллари” мавзусидаги амалий семинарлар ўтказилиши ёшларимизнинг бандлиги таъминлашга хизмат қилади.


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-05-25 17:53:01

“Вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлашнинг инновацион усуллари” мавзуида амалий семинарлар кўпроқ ташкил этишимиз лозим.


Жиззах вилояти Дўстлик туман Кенгаши Агробанк БПТ раиси Б.Ўтаев2018-05-25 17:52:54

Ёшлар қаноти томонидан ўтказилаётган тадбирлар натижасида ёшларимиз бандлиги таъминланаётганлигидан хурсандмиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+