“Аёллар қаноти” жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган Н.Қирғизовага имтиёзли кредит олишда кўмаклашади

26.05.2018, 14:54

“Аёллар қаноти” жазони ижро этиш муассасасидан  озод этилган Н.Қирғизовага имтиёзли  кредит олишда кўмаклашади

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан  “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлардаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари, тижорат банклари вакиллари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Тадбирда хотин - қизлар  мурожаатлари юзасидан амалий ишлар олиб борилди. Мулоқот давомида Избоскан тумани Чувама МФЙ, Семрух кўчаси 94 уйда яшовчи, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган Н.Қирғизова жорий йил март ойида туман Халқ банкига имтиёзли кредит олиш учун ҳужжат топширганини айтди. Бироқ, ҳозирги кунга қадар кредитдан дарак йўқ. Мурожаатдан сўнг мазкур масала O‘zLiDeP туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Таъкидлаш керак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 36 нафар аёл моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган Уларга 35 миллион сўм миқдорда бир марталик ёрдам пуллари ажратилган. Мазкур маблағлар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган аёлларнинг кундалик эҳтиёжлари, транспорт харажатлари, яроқсиз ҳолга келган шахсий ҳужжатларини қайта тиклашлари учун берилади.

Давра суҳбати давомида ЖИЭМдан озод этилган хотин-қизларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.  

У.ИСАЕВА,

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек Қахрамонжонович-O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-28 16:28:10

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган айёлларни қўллаб кувватлаш учун олиб борилаётган бундай ишлар кўлами кенгаяверсин. Адашган аёлларни ватан равнақидаги ролини ошириш зарур. Кечиримли бўлиш ва уларга кўмаклашиш инсоний бурчимиздир.


Исмоилова Ранохон Анваровна Учкуприк туман Кенгаши "Аёллар каноти"раиси2018-05-28 12:51:29

Уз хаётларида билиб билмай килган жиноятлари учун жазоларини утаб кайтган аёлларимизни , жамиятда уз уринларини топиб олишлари учун иш билан таъминлашга ,хеч булмаганда тадбиркорликка йуналтиришга кумаклашиш биз партия фаолларининг асоосий вазифаларимиздан бири деб уйлайман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 09:20:41

ЖИЭМдан озод этилган хотин-қизларга “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати бу хаётида билиб билмай қилган жиноятлари учун ўз жазолари олиб қайтган аёллар яна жамиятда ўз ўринларини топишга имконият хисобланади


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-05-28 09:02:02

Бу ҳаётда йўлидан адашган хотин-қизларга тўғри йўлни кўрсатиб, уларни ўз оиласи ва болалари бағрига қайтариш ҳамда уларга ёрдам беришдек савоб ишда ҳизмат қилишга ҳар бир партия фаоли бурчлидир.


Р. Юсупова -ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-05-28 08:58:13

Адашиб жиноят йўлига кириб қолган аёлларнинг қилган ишларидан пушаймон эканлигини хисобга олиб, уларнинг тадбиркор ва омилкорларига ёрдам кўрсатишни кунлик қиладиган ишлар режасига киритиб олишимиз лозим деб хисоблайман


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-05-26 15:55:11

Хаётида билиб билмай қилган жиноятлари учун ўз жазолари олиб қайтган аёллар яна жамиятда ўз ўринларини топишга ҳаракат қиладилар.Шундай пайтларда уларни жамиятдан ажратиб қўйиб, уларнинг сонини ошишига ва ҳаётдан норози яшашларига замин яратмай, уларга ёрдам бериб, жамиятда ўз ўринларини топишларида ёрдам берсак жуда чиройли иш бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+