“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларни аниқлаш қийин кечди (+фотогалерея)

28.05.2018, 09:33

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларни аниқлаш қийин кечди (+фотогалерея)

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳар босқичида ғолибларни аниқлаш қийин кечди. Бир-биридан муҳим, бугунги талаблар асосида тайёрланган лойиҳалар барчада катта таассурот қолдирди. 

– Хорижда электрон тижорат тизимида дронлардан кенг фойдаланилади, харидни учувчисиз учар қурилмалар манзилга зумда етказиб беради. Уларни қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам самарали ишлатса бўлади, – дейди 1-ўрин совриндори Муҳаммадамин Умаров. – Айтайлик, қўлда эмас, дронлар ёрдамида далага дори сепиб, вақтдан ютамиз. Саломатлик учун ҳам фойдали. Дрон парракчаларининг иккитаси соатга қарши, иккитаси соат йўналишида айланиб, ҳавони кесиб агродинамика қонунига кўра ўрама ҳосил қилади ва микроконтелер орқали тепага учади. АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқарилган дронлар нархи эса 1800 АҚШ доллар. Агар ўзимизда йиғсак, анча арзон тушади.

–  Тиббий робот қаровчисини йўқотган ёлғиз кексалар, ногиронларга мўлжалланган, – дейди “Энг ёш инновациячи” номинацияси ғолиби Қўйяш Расул. – Унга дориларни солиш учун учта идиш, исталган тилда хоҳлаган сўзингизни ёзиб қўйиш учун динамик ўрнатилган. Будильникли соат орқали керакли вақт белгиланади. Уйда юраётганда тўсиқлардан айланиб ўтадиган қилиб дастурланган. Қурилма сиздаги сенсордан чиқаётган сигналга қараб ҳаракатланади ва эгасини топади. Роботни янада такомиллаштирмоқчиман.

Комилжон Зиёвиддиновнинг “Замонавий боғдорчилик туваклари” ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1774
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши Аслонов М.2018-06-01 19:00:26

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларига омад тилайман


Яккасарой туман Кенгаши Ахмаджонов И.2018-06-01 18:59:46

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолиблари Республика босқичи ғолиби булишини тилайман


Яккасарой туман Кенгаши Махмудов А.2018-06-01 18:56:02

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларига юртимиз ривожи учун қушган хиссаси учун миннатдорчилик билдираман


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-06-01 18:54:55

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларига омад тилаймиз


Яккасарой туман Кенгаши МАР БПТ2018-06-01 18:54:23

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибларини таюриклаймиз


Равшанов Шерзод Тўйчиевич O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-29 15:51:01

Ёш иннаватсиячи кўрик танловининг Қашқадарё вилоят босқичида 6 та янги лойихаси билан иштирок этган, Қарши туман Қовчин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Достонбек Холбоев фахрли биринчи ўринни эгаллаб Республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Достонбекка Республика босқичида омад тилаб қоламиз.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi G‘afforov Soatali2018-05-28 18:50:43

Bunaqangi loyihalarni ko‘paytirsa yoshlarimiz orasida ixtirochilari yoshlarimiz yanayam ko‘payadi yurtimiz rivojlanishiga oz bo‘lsada hissasini qo‘shadi deb o‘ylayman


Саримсақова Манзура Қува тумани "Ғалаба" БПТ раиси2018-05-28 16:47:45

Тадбир ёшларга куч-қувват бағишлайди уларни янги чўққиларга етаклайди


Х.Хожиматов Қува туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутаи2018-05-28 16:45:58

Мен партия фаоли, раиси, депутат сифатида бу кўрик-танлов ташкил этилганидан ғоят мамнунман ташкилотчиларига рахмат!


Pахмонова Зиёдахон Қува туман Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари2018-05-28 16:43:28

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови жуда кўп иқтидорли ёшларни юзага чиқаради бу ёшлар Ўзбекистонни келажакда дунёга танитади уларни хамиша қўллаб-қувватлаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+