Ҳоким ўринбосари Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши сессиясида ҳисобот беради

28.05.2018, 17:26

Ҳоким ўринбосари Халқ депутатлари  Чортоқ туман Кенгаши сессиясида ҳисобот беради

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Одил Мирзакбаровнинг ҳисоботи  эшитилди.  

– Айни чоғда туманимизда 1341та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтиб  фаолият юритмоқда, – дейди О.Мирзакбаров. – 2018 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича жами 54та инвестицион лойиҳа киритилган бўлиб, бу орқали 935та ишчи ўрни яратиш кўзда тутилган.

Йиғилишда 2018 йилда туманда савдо ва маиший хизмат шаҳобчалари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари, сартарошхона ва савдо дўкони, спорт соғломлаштириш маркази ва сунъий қопламали футбол майдонлари ташкил этиш каби 60 га яқин лойиҳа ижроси таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида депутатлар ҳисоботни Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши сессиясида муҳокама этишни таклиф этди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-29 10:28:07

Раҳбарлар қанчалик масъулиятли бўлса,бундан жамият наф кўради.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-29 09:10:27

Эшитув натижасида раҳбарларнинг ишга бўлган масъулиятлари кундан кун ошмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+