“Ишбилармон аёл” танловининг Нуробод туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёллар қатнашди (+видео)

29.05.2018, 15:25

“Ишбилармон аёл” танловининг Нуробод туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёллар қатнашди (+видео)

O‘zLiDeP Нуробод туман кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда тумандаги фермерлик, касаначилик, каштачилик, гилам тўқиш, тикувчилик билан шуғулланаётган 30 нафарга яқин тадбиркор ва ишбилармон аёллар ўз ижод намуналари ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашди.

Нурободнинг Жом қишлоғида яшовчи Қундуз опа Худоёрова 20 йилдан буён гилам тўқиш билан шуғулланади. У момоларидан ўрганган касб сирларини бугун қизларига ва набираларига ўргатмоқда.

–Гилам тўқиш бизнинг оилавий анъанамизга киради. Гиламларимиз табиийлиги билан ажралиб туради, – дейди Қундуз опа. – Бунда ипакни  ўсимликлардан  ёнғоқ, анор, пиёз пўстлоғини  қайнатиб олинган ранглар билан бўяймиз. Шунингдек, туя жунидан тўқилган гиламларимиз ҳам харидоргир. Чунки, у инсон саломатлиги учун яъни, оёқ ва бел оғриғида яхши фойда беради. Шу боисдан маҳсулотларимизга хорижлик меҳмонларнинг қизиқиши катта.

Шаҳзода Ҳудоёрова тукувчиликнинг қуроқчилик тури, яъни қолдиқ матоларни бир-бирига улаб, бежирим либослар яратиш билан шуғулланади. У томонидан танловга тақдим этилган ижод намуналари йиғилганларда катта таъсурот қолдирди.

– Мамлакатимизда ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу боис тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб, фаолиятимни яна кенгайтирмоқчиман, – дейди Шаҳзода.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия туман кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1992
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-30 04:02:06

Mahalliy xom ashyodan xalqimiz uchun iste'mol tovarlari ishlab chiqarishni yulga quygan tadbirkor Opaning ishlari albatta tahsinga loyiq.Bu tajribani partiyamiz elektorati bo'lgan ishbilarmao va tadbirkorlar orasida keng targ'ibod qilishimiz zarur.


Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-29 21:29:07

Мазкур танловнинг вилоят босқичида Нурободлик ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизларимизга омад тилаб қоламиз. Жамики Ўзбекистон аёллари ўз тадбиркорлик йўналишларини тараққий эттиришида яратилаётган имкониятлардан мақсадли фойдаланса Республикамизда ҳам мулкдор аёлларимиз сафи кенгаяди.


Рахманова Дилрабо - O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-05-29 16:06:40

Мазкур лойиҳа доирасида барча фермерлик, касаначилик, каштачилик, гилам тўқиш, тикувчилик билан шуғулланаётган тадбиркор ва ишбилармон аёллар ўз ижод намуналари ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашишга муяссар булиб, узларининг махсулотлар кургазмасини намойиш этишга эришиб, ўз фаолиятини таргиб этишга кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-29 15:40:05

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+