O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан “Ровот” кўчасининг 1 кмга яқин йўлларига шағал ётқизилди

29.05.2018, 15:46

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан  “Ровот” кўчасининг 1 кмга яқин йўлларига шағал ётқизилди

Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов ва Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Халилова халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида Норин туманидаги “Ровот”, “Полвонкўл”, “Хўжаобод”, “С.Рахимов”, “Бойовул”, “Норинкапа” ва “Сойбўйи” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан 20дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Хусусан, кўчаларни шағаллаштириш, суюлтирилган газ, тоза ичимлик суви, электр таъминотини янада яхшилаш, аёлларни иш билан таъминлаш, кредит масаласи ҳамда МТМ қуриш бўйича кўплаб мурожаатлар ўртага ташланди.

–Маҳаллага кўчиб келганимизга 25 йил бўлди, – дейди “Ровот” МФЙда истиқомат қилаётган Сайдулло Адашев. – Шу вақтга қадар бирор маротаба кўчамизга эътибор берилмаган. Йўлларимиз жуда ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Қиш мавсумида болаларимиз мактабга бориб-келишга қийналади. Шу масалада халқнинг ишончли вакили Солижон Мўминовга мурожаат қилган эдик, мана, уларнинг ташаббуси билан кўчамизнинг 1 кмга яқин йўлларига шағал ётқизилди.

Таъкидлаш керак, учрашувлар давомида Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Халилова шу ҳудудда яшовчи Насиба Аҳмедова ва Урайимжон Сотволдиевларга ногиронлик аравачаси ҳамда 25 дан ортиқ хонадонларга  суюлтириган газ баллонлари ажратилишига кўмаклашди.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек-O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши“Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими” мудири2018-05-30 11:25:55

Инсонларни рози қилишдай эзгу ишлар янада кўпаяверсин. Шундай улуғ кунларда инсонларни рози қилиш энг муқаддас вазифадир.Бундай депутатларимиз борлиги партиямизни номзод танлашда адашмаганлигини яна бир тасдиғидир.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-29 18:48:13

Депутатларимиз масъулияти ва фаоллиги ошаверсин. Депутатларимиз томонидан мана шундай ҳалқ учун бажарган амалий ишлари кўпайсин.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-29 17:55:07

Депутатларимиз халқ муаммоларига ечим топмоқда


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-29 16:10:14

Фидоий депутатларимиз халқ билан мулоқот қилишда, одамларнинг ичига кириб уларнинг дарду ташвишларини ўрганиб инсон манфаатларини таъминлашда хеч қачон чарчашмасин


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири 2018-05-29 16:07:56

Депутатларимизнинг ахоли орасига кириб уларни муаммоларини ўрганиб, ушбу муаммоларни ечилишида амалий ёрдам бераётганликлари ўзининг самарали натижасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+