“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Шўрчи туман босқичи бўлиб ўтди

29.05.2018, 15:56

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Шўрчи туман босқичи бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Шўрчи туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда дастлаб иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди.  Кўргазма давомида иштирокчилар ҳакамларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

–Корхонамизда кўрпа, ёстиқлар ва маҳсус ишчи кийимлари ишлаб чиқарилади, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси Гулсора Тангирова. – 12 сотихлик иссиқхонамизда эса бодринг, помидор ва бошқа маҳсулотлар етиштирилмоқда.  Танловда ғолиблар қаторидан ўрин олганим, мен учун ўзига хос масъулият юклади. Айниқса, камтарона меҳнатларим, тайёрлаган  маҳсулотларимиз юқори баҳолангани ғайратимизга-ғайрат қўшиб, келгусида янги-янги ғоялар устида ишлашга куч бағишлади.

Танловда шунингдек, иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизлар учун қўшимча ишчи ўринлари яратилганлиги, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланганлиги, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганлиги, тақдимотларида уларнинг ўз фаолиятларида учраётган муаммолар, ғов ва тўсиқларни қай тарзда бартараф этганлик даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов ғолиблари O‘zLiDeP туман кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Улуғбек ҚУЛМАТОВ,

O‘zLiDeP Шўрчи туман кенгаши

апарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

нигина Шоева2018-06-03 11:35:32

Ўзбек аёллар ҳар сохада фаоллигини намоён этмоқда. бунинг учун юртимизда барча имкониятлар етарли


Музработ туман Кенгаши Ижрочи котиби Каримова Зулфия (Музработ т.)2018-05-31 16:51:56

Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий хаётимиздаги фаолиятини ошириш тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашимиз керак.


Инамов Қобилжон 2018-05-30 11:01:10

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг фермерлик ва тадбиркорликка жалб этишда партиямиз томонидан ташкил этилаётган лойихалар ва тадбирлар жуда катта ахамият касб этмоқда.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-29 17:51:31

Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда


ЎзЛиДеП Фориш туман Кенгаши аппарат рахбари Бозоргул Тўраева2018-05-29 16:12:03

“Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг ўтказилиши аёл тадбиркорларни хурсанд қилмоқда.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-29 16:10:59

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+