O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ўқув-семинарининг навбатдагиси Навоий вилоятида ташкил этилди

29.05.2018, 15:59

O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ўқув-семинарининг навбатдагиси Навоий  вилоятида ташкил этилди

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини ошириш учун жойларда махсус ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай ўқув семинарларнинг навбатдагиси Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Уч кун давом этган ўқув-семинар машғулотлари Сиёсий таълим маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ходимлари ҳамда психологлар томонидан интерфаол усулда олиб борилди.

–Семинар давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси чуқур ўргатилди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази Барно Абдуллаева. – Шунингдек, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича стратегияда белгилаб берилган аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ҳамда  уларни амалга ошириш механизмларининг илмий-назарий асосларига бағишланган маърузалар тингланди. Бу борада партия олдида турган устувор вазифалар, тегишли қонунларнинг бугунги замон руҳига мослиги, уларга киритилиши лозим бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фикр алмашилди. 

Семинарнинг кейинги кунлари учун танланган мавзулар ҳам долзарблиги билан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларга партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, партия фаолиятига оид хужжатлар билан ишлаш, партия томонидан эълон қилинган лойиҳаларни амалга оширишга оид зарур билим ва кўникмалар берилди.

                                                              O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-05-31 15:47:20

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси СТМ томонидан ўтказилган ўқув семинар жуда ҳам самарали ва баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлди. Ўзим Учқудуқ туманида ижрочи котиб бўлиб ишлайман. Бу семинарда жуда кўп билим ва малакага эга бўлдим. Сиёсий билимларим ошди. Шу каби ўқув семинарларни кўпроқ туманларда ҳам ташкил этилииши БПТ расларининг аъзоларининг ҳам сиёсий дунёқараши ва билимларини янада орттиради.


С.Саркисова O'zLiDeP Когон туман Кенгаши ДГ гуруҳ ижрочи котиби2018-05-30 13:13:53

Учебные семинары проводимые в областях пополнят наши знания и мы будем применять их в своей практике. Это даст положительный эффект в деятельности первичных партийных организаций а также депутатов. А особенно принятые и принимаемые законы, указы партией и правительством нашей Республики будем доводить до сведения нашего населения.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-30 12:00:01

Бундай ўқув семинарларнинг ўтказилиши келгусида партиямизда ишлаётган ходимларимизни салоҳиятини оширади, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини таҳлил қилиб боришда ва берилаётган топшириқларни ўз вақтида бажарилишига туртки бўлади.Ушбу ўқув-семинарлар фақатгина шаҳар,туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарларигагина эмас, балки партиямизнинг асосий буғини ҳисобланган БПТ раислари учун ҳам Сиёсий Кенгаш томонидан ўқувлар ташкил этилса, БПТ фаолияти янада жонланган бўлар эди.


Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-30 09:40:04

Сиёсий фаоллик –юрт истиқболи, миллат келажагига дахлдорлик, олдимизда турган масъулиятни тўлақонли ҳис этишдир. Бугунги жараён эса ҳар бир партия ходими ва депутатидан ўзининг сиёсий билими ва тажрибасини муттасил ошириб боришини талаб қилмоқда


Бафоев Саттор O’zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари-аппарат раҳбари 2018-05-30 09:26:53

Вилоятларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Сиёсий таълим макази томонидан ўтказилаётган амалий ўқув- семинар айни пайтида ташкил этилган. Бу ўқувлар партия ҳодимларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга уларнинг фаолиятиларини янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-05-29 23:07:13

Cиёсий Кенгаш ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилган ўқув семинар депутатлар фаолияти учун яна янги имкониятлар яратади Ўқув семинарда маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш тартиб тамоили, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф қилиш чоралари ва усуллари амалий машғулотлар шаклида ташкил этилди.


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-29 18:53:20

Сиёсий Кенгаш ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилган ўқув семинар ижрочи котиблар, аппарат раҳбарлари ва депутатлари учун ўз вақтида ташкил этилди десам муболаға бўлмайди. Ўқув семинарда депутатлар томонидан маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш тартиб тамоили, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф қилиш чоралари ва усуллари билан таништирилди. Шу ўирнда БПТ фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни партиявий билимларини янада мустаҳкамлаш, фаоллигини ошириш бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди.


Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-05-29 18:35:53

Seminar bahs-munozaralarga boy, qizg'in tarzda o'tmoqda.


Сарвар Бекмуродов O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-29 17:49:57

УзЛиДеп томонидан ташкил этилган ва давом этаётган укув-семинарларида қатнашаётган депутатлар ва ходимларнинг келгуси иш фаолиятида муҳим хисобланади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-29 17:46:48

Шу каби ўқув семинарларининг ташкиллаштирилиши- партия ходимларининг билим ва малакасини оширилишига хизмат қилади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+