Андижонлик депутатларимиз мансабдорларнинг ҳисоботидан қониқмади

30.05.2018, 16:29

Андижонлик депутатларимиз  мансабдорларнинг ҳисоботидан қониқмади

Ҳозирги кунда Андижон шаҳрида 8 та оилавий поликлиника фаолият юритмоқда. Меъёрий ҳужжатлар бўйича оилавий поликлиникалар ташкил этилиши нормативида 1 та оилавий поликлиника 30 минг аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган.

Бироқ Андижон шаҳридаги поликлиникалар ўртача 53 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу эса табиийки, аҳолига бир қатор қийинчиликлар туғдирмоқда. Аҳоли дуч келаётган қийинчиликларни бартараф этиш учун эса Андижон шаҳрида яна 2 та оилавий поликлиника ташкил этилиши лозим.  

Айни масалани ҳал этиш Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди. Аммо шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи депутатлик йиғилишига келмади. Унинг ўрнига ўринбосари Нилуфар Тожибоева иштирок этди ва ҳисобот берди.  

Н.Тожибоева депутатларнинг саволларига батафсил жавоб бера олмади. Шунингдек, улар томонидан тиббиёт соҳаси бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган депутатлик сўровлар жавобсиз қолаётгани, шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникалардаги эътиборсизлик ва масъулиятсизликлар оқибатида чақалоқлар ўлими ортиб бораётгани хусусида аччиқ, аммо ўринли эътирозлар билдирилди.

Йиғилишда тиббиёт бирлашмаси бошлиғидан ташқари шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар,  хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботи ҳам тингланиши кўзда тутилган эди. Бироқ ҳоким ўринбосари ҳам йиғилишга келмади. Йиғилишда кун тартибидаги қолган масалалар юзасидан ҳам мансабдор шахсларнинг ўрнига келган мутахассисларга сўз берилди. Аммо раҳбарлик ваколати бўлмаган масъулларнинг ахборотлари депутатларни қониқтирмади.

 Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1716
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азиз Пирназаров O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-30 17:47:18

Президентимиз таъбири билан айтганда бунақа оёғи ердан узилган мансабдор шахсларга нисбатан Партиямизнинг газетаси ҳамда телевидение орқали асослантирилган ҳолатдаги танқидий-таҳлилий материаллар орқали мурожаат қилиш керак. Депутатлар таклифига кўра эшитувга келмаган мансабдорлар тўғрисида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига маълумот сифатида ҳамда депутатлик гурухининг хулосасини хам юбориш керак. Албатта масъулларнинг ўз ишига масъулиятсизлиги нуқтаи назаридан.


Қува туман Кенгаши Улуғбек ММТП БПТ раиси, депутат С.Турғунов2018-05-30 17:36:30

Ҳар бир мансабдор шахс ўз ишига ўзи жавоб берса маъсулиятни ҳис этса бундай хурматсизликка йўл қўйилмайди


Қува тумани Кенгшаи раис ўринбосари-аппарат рахбари З.Рахмонова2018-05-30 17:34:11

Мансабдор шахсларни депутатлар олдида ҳисобот бермаслиги бу халққа депутатга беписандлик.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 16:37:39

Депутатлар томонидан юборилган сўровлар жавобсиз колдирган мансабдор шахсларга тегишли тартибда чоралар кўрилса мақсадга мувофиқ бўларди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+