Истиқболга эришган корхона

30.05.2018, 16:33

Истиқболга эришган корхона

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Уз-Донг Янг Ко” Узбекистон-Корея қўшма корхонаси Питнак филиалида амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида корхона бош директори Азамат Ғафуров иштирокчиларни корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирди. Корхонада яратилган шароитлар, юқори даражада ўрнатилган тартиб-интизом, ишчи-ходимларнинг жўшқин кайфияти йиғилганларга катта таасурот қолдирди.

– Корхонамизда “Дамас” автомобиллари учун ички интерер бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади, – дейди Ш. Ҳабибуллаев.– Йилига 40 минг дона автомобил бутловчи қисмларини “GM Uzbekiston” AЖ Хоразм филиалига етказиб беряпмиз. Айни чоғда корхонамизда 121 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Жорий йил апрель ойида ишчи-хизматчилар учун махсус кийим-бош ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган янги тикувчилик цехини ишга тушиши натижасида яна 10 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.   

– Корхонамизда ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратилган, – дейди меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси Шавкат Матназаров. – Ходимларимиз ҳар йили режа асосида Андижон вилоятидаги бош корхонамизга бориб малака ошириб келади. Қолаверса, меҳнат таътили давомида сиҳатгоҳларга юборилиб, моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Бу эса, ўз навбатида, маҳсулотларимизни сифат ва миқдор жиҳатдан ўсишига, ходимларни ўз ишига нисбатан қизиқишини ошишига хизмат қилади.

Таъкидлаш керак, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар корхона фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш, ёшларни фойдали меҳнатга кўпроқ жалб қилиш мақсадида корхонада болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.  

Юсупов ЮСУПБОЙ,

O‘zLiDeP Хазорасп туман

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 17:29:51

Шу каби қўшма корхоналар жойларда ҳам кўпроқ ташкил этилса ёшларни фойдали меҳнатга кўпроқ жалб қилишга эришамиз


Жиззах вилоят Зафаробод туман Пахта тозалаш корхонаси БПТ раиси А.Аллаев2018-05-30 17:08:29

Шундай амалий мулоқотлар куплаб ташкил килинса нур устига аъло нур булар эди.


"Нодир ўғли Камбарбек" фермер хўжалиги БПТ раиси Н.Жуманиязов 2018-05-30 16:57:21

“Уз-Донг Янг Ко” Узбекистон-Корея қўшма корхонаси каби корхоналар вилоятимиздаги барча туманларда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйса қандай яхши бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+