Наманганлик фаолларимиз малака оширди (+видео)

30.05.2018, 17:31

Наманганлик фаолларимиз  малака оширди  (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Наманган туманида партия туман Кенгаши раис ва уларнинг ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари ва бошланғи партия ташкилотлари раисларини малакасини ошириш учун ўқув-семинар ташкил этди.  

Семинарда 2017-2018 йилларда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, дастурга киритиладиган лойиҳаларни тайёрлашда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар ва уларни дастурга киритиш ҳамда ижросини назорат қилиш меҳанизмлари ҳақида атрофлича фикр юритилди.

– Семинар давомида фаолиятимиз давомида зарур бўладиган кўплаб маълумотларга эга бўлдик, – дейди O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши раис ўринбосари Фазилат Мамадалиева. – Келгусида олган билимларимга таянган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириб, хотин-қизлар фаоллигини янада оширишга ҳиссани қўшишни мақсад қилиб олдим.

Ўқув жараёнида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда қатнашишди.  

Кўтаринки руҳда ўтган семинар давомида қатнашчилар маърузаларни катта қизиқиш билан тинглашди. Ҳар бир маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Qayumov ilhomjon O'zliDeP Namangan tuman Kengashi apparat raxbari2018-05-30 20:21:48

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини ошириш учун махсус ўқув-семинарлар ўтказилиши ходимларнинг келажакдаги иш фаолиятларида муҳим омил бўлиб ҳизмат қилди. Эндиликда тумандаги Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи фъзолари ҳамда Кенгаш раис ва раис уринбосарлари, БПТ раислари учун ташкил этилган ушбу укув семинар куйи бугинларнинг фаол ишлашига ундайди. Депутатлик гуруҳи аъзолари учун партиямиз томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув-семинарлар партия фаолларининг нафақат малакасини оширишда, балки уларнинг келажакдаги фаолиятларида ҳам самарали натижаларга эришишларида ўз самарасини беради.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири 2018-05-30 18:00:01

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан вилоятларимизда ташкил қилинаётган ўқув-семинарлар келажакда ўзининг самарали натижасини беради албатта.


"UZTEX-SHOVOT" МЧЖ ҚК2018-05-30 17:51:14

семинар тренинг бизни вилоятимизда ҳам ташкил қилинган, бу орқали бизнинг ҳам сиёсий билимларимизни оширишга имконимиз бўлганди.


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири.2018-05-30 17:46:50

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун партиямиз томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув-семинарлар партия фаолларининг нафақат малакасини оширишда, балки уларнинг келажакдаги фаолиятларида ҳам самарали натижаларга эришишларида ўз самарасини беради.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 17:43:37

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини ошириш учун махсус ўқув-семинарлар ўтказилиши ходимларнинг келажакдаги иш фаолиятларида муҳим омил бўлиб ҳизмат қилади


М.Сайфидинов Қува туман кенгаши ижрочи котиби, туман кенгаши депутати 2018-05-30 17:39:40

ўқув семинарлар фақатгина билимимизни оширишга хизмат қилади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+