Қорақалпоғистонда 14 нафар ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

30.05.2018, 17:38

Қорақалпоғистонда 14 нафар ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар форуми ташкил этилди.

Форумда Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган 5 та олий таълим юрти талабалари ва партия фаолларидан иоборат 65 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Лойиҳанинг мақсади Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги сиёсий партия вакиллари ва депутатлар билан ўтказилган видеоселектор мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб ёшларни O‘zLiDeP атрофида бирлаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириб бориш орқали келажак депутатлари ва сиёсатчиларнинг кадрлар захирасини шакллантиришдан иборат.

Таъкидлаш керак, партиянинг ёшлар билан алоқаси яхши бўлгани самараси ўлароқ, ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 9 минг 573 нафар ёш O‘zLiDeP аъзосидир.

Форум якунида юқорида баён этилган маълумотлардан яхши хабардор, сиёсий дунёқарашга эга, жамоатчилик ишларида фаол бўлган ёшлар ичидан 14 нафари O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.

 Лола ҚАЛЛИХАНОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-30 17:48:33

Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги сиёсий партия вакиллари ва депутатлар билан ўтказилган видеоселектор мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб ёшларни O‘zLiDeP атрофида бирлаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириб бориш орқали келажак депутатлари ва сиёсатчиларнинг кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ташкил қилинган лойиха биз ёшларни янада рухлантирди.


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-05-30 17:46:53

Албатта ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад бугунги глобаллашув жараёнида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат тобора кучайиб бораётган даврда ҳудудий партия ташкилотлари Ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг нуфузли таълим муассасалари битирувчиларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этишдан иборат. Ушбу жараён барча ҳудудларда изчиллик билан амалга оширилмоқда!


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 17:46:27

Сиёсий дунёқарашга эга, жамоатчилик ишларида фаол бўлган ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги бу ёшларимизга бўлган эътибор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+