O‘zLiDeP 301 нафар бухоролик хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

30.05.2018, 17:52

O‘zLiDeP 301 нафар бухоролик  хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Ғиждивон туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида  “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуcида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, аёл мураббийлар сонини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича назарий ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари  юксак самара бераётгани таъкидланди.

–Инсон чинакам бахтни оиладан топади, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Р.Солихова. – Шунинг учун ҳам оила қураётган ёшлар жис­мо­нан ва маънан соғлом бўлиши керак. Шу боис туғуруқ ёшидаги аёлларни соғломлаштириш борасида ­тизим­ли­ иш олиб боряпмиз. “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот ишлари нафақат аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда, балки ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодларни дунёга келтиришда кенг замин яратаётир.   

Тадбирда 301 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 дан ортиқ аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. 2 та ногиронлиги бор оила аъзосига ногиронлик аравачаси топширилди.                                                               

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Томди тумани тиббиёт бирлашмаси БПТ раиси Б.Хидиров2018-06-01 15:01:47

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида чекка туманларда хам тиббий кўриклар ташкил этиляпти. Бу каби тиббий кўрикларда қанчадан-қанча аёлларимизнинг саломатликлари мустаҳкамланмоқда, тикланмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда аёлларимизга берилаётган эътиборнинг юксак намунасидир. Бу бежизга эмас чунончи соғлом онадан-соғлом фарзандлар дунёга келади. Фарзандлари соғлом юрт эса қудратли бўлур!


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-01 12:56:21

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан бошланган бепул тиббий кўриклар оммалашиб кетганидан хурсандмиз. Бундай тадбирларнинг ўтказилишидан аёлларимиз жуда мамнун. Кўрик аёллар ўртасида касалликни бошланғич даврида аниқлаш ва унинг олдини олиш имкониятини бермоқда. Аёллар саломатлигига партия эътибор бераётгани, ўзини бу йўналишда ҳам масъул билаётгани республика ҳудудларида билинмоқда.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-01 12:56:21

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан бошланган бепул тиббий кўриклар оммалашиб кетганидан хурсандмиз. Бундай тадбирларнинг ўтказилишидан аёлларимиз жуда мамнун. Кўрик аёллар ўртасида касалликни бошланғич даврида аниқлаш ва унинг олдини олиш имкониятини бермоқда. Аёллар саломатлигига партия эътибор бераётгани, ўзини бу йўналишда ҳам масъул билаётгани республика ҳудудларида билинмоқда.


Умрбек Ражапбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани2018-05-31 22:03:05

Партиямиз томонидан амалга оширилаётган ишларни ҳар биримиз қўллаб-қувватлашимиз зарур деб ўйлайман. Барча касбдошларга ишларига омад тилайман ҳурмат билан Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги Ўзбекистон Либерал Демократик партияси депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиб Жаббаров Умрбек Ражапбаевич


Сергели тумани Фаоли Х.Қаршиев2018-05-31 16:37:58

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуcида тиббий кўрик ташкил этилганини кўриб хурсанд бўлдим. Чунки она соғлом бўлса бола соғлом бўлади. Кўп аёлларимиз ишларидан ортиша олмай соғлигига бефарқ бўлиишади.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-05-31 15:18:34

худудларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, аёл мураббийлар сонини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича назарий ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш партиямизнинг асосий вазифаларидан бири.


Андижон туман "Хунарманд уюшмаси "БПТ раиси Г.Солиева 2018-05-31 12:38:49

“Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот ишлари нафақат аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда, балки ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодларни дунёга келтиришда кенг замин яратаётир.


Шовот туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-31 11:31:23

"Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуcидаги жойларда ташкил қилинаётган тиббий кўриклар халқ розилиги, инсонларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида партия тамонидан қилинаётган хайрли ишларнинг узвий давомидир


Акбар Алламов2018-05-31 10:41:41

O‘zLiDeP “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойхасида доирасида кўплаб оилалар тиббий кўрикдан ўтказилгани келажак пойдиворидир.


М.Турдиева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши Аёллар қаноти бўйича раис ўринбосари.2018-05-31 09:26:55

“Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот ишлари нафақат аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда, балки ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодларни дунёга келтиришда кенг замин яратаётганлигини кўришимиз мумкин. ''Соглом она- соглом бола''Бу йўлда барчамиз бирдек масулмиз деб биламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+