“Аёллар қаноти” – хотин-қизларни яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароит яратмоқда

31.05.2018, 16:24

“Аёллар қаноти” – хотин-қизларни яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароит яратмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “O’zLiDeP – аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP фракцияси ва депутатлик гуруҳи аъзолари, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, “Тадбиркор аёл” – Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, банк муассасаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда депутатлар хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратиш, ҳамда хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар муҳокама этилди.

– Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг истиқболисиз тасаввур этиш қийин, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Муяссар Жамолдинова. – Шу боис тадбир давомида тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни депутатлик гуруҳлари орқали бартараф этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадбирда сўнгида аҳоли томонидан бир қанча мурожаат ва таклифлар билдирилди ҳамда партияга аъзо бўлган хотин-қизларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу каби амалий ишларни вилоятнинг энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Файзинисо Шукурова O'ZLiDeP Каттақўрғон шахар Кенгаши АЁллар қаноти рахбари2018-06-09 17:27:25

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратишда, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида амалий ишлар олиб бориш билан татбиқ этилаётган амалий ишлар ўз натижасини беради. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда Аёлларимизни хиссаси борлиги таксинга сазовор.


З.Қўзиева Фурқат туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-08 10:45:56

Тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича кўмаклашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


З.Маматова Навоий вилояти Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-06-01 10:19:00

Партия дастурида "Партия аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий -сиёсий хаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алохида эьтиборни қаратади Оналик ва болаликни мухофаза қилиш оилаларда соғлом мухитни кучайтириш уларнинг иқтисодий ва маьнавий- ахлоқий асосларини мустахкамлаш " тўғрисида алохида келтириб ўтилган


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-01 09:58:03

Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тадбиркор хотин-қизлар фаолиятида учрайдиган муаммоларни ўрганиш ҳамда ижобий ечимини топишда амалий кўмак берилаётгани, тадбиркор аёллар сафини янада кўпайишига хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:21:34

Мамлакатимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ривожлантиришда аёлларнинг ўз салоҳияти ва ўрни бор


Элиза Бекимбетова O'zLiDeP Нукус шаҳар кенгаши ижрочи котиб 2018-05-31 18:15:52

Партиянинг "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган тадбирлар орқали хотин-қизларимизни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммо ва ғовларни депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.


Рухсора Авазова - Ўзлидеп Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-31 17:33:05

“Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган тадбирлар хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиб уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.


Ангор туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Нурматова Нодира Нурматовна2018-05-31 17:27:04

Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни кенгайтириш уларни билим ва кўникмаларини ошириш ЎзЛиДеП "Аёллар қанотининг" асосий вазифаларидан бири хисобланади. Жойларда ЎзЛиДеП "Аёллар қаноти" томонидан қатор тадбирлар ва лойиҳалар ўтказилиб келмоқда, бу эса аёлларимизни жамиятда ўрин эгаллашлари учун хизмат қилади.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-05-31 17:24:22

Худудларда ўтказилаётган O‘zLiDeP партиясининг "Ишбилармон аёл" кўрик танловларининг туман босқичлари хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратувчанлик, бунёдкорлик қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратиш, ҳамда хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлиб ҳизмат қилади.


УзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг Аёллар бўйича ўринбосари К.Нурметова2018-05-31 17:19:41

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасисиз тасаввур қилиш қийин. Шу боис тадбиркор хотин-қизлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича кўмаклашиш зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+